Life Style
14.09.2024
592

Кузатувларга кўра, сўнгги йилларда дунё миқёсида болалар орасида оёқ кафтидаги туғма нуқсонлар кўп учрамоқда. Улардан бири маймоқликдир.
Маймоқлик — болалар орасида энг кўп учрайдиган ортопедик хасталиклардан бири. Бугунги кунда дунёда ўрта ҳисобда ҳар 1000 нафар боланинг 4 нафари ушбу касаллик билан дунёга келмоқда.
Унинг келиб чиқишига ирсият, генетик хасталиклар, ҳомиладорлик даврида онанинг қоғоноқ сувлари камлиги ёки бачадон ҳолатининг нотўғри жойлашуви, ҳомиладор аёлда авитаминоз ва нерв тольаларининг бирламчи етишмаслиги ҳамда ҳомила мускул-бойлам аппарати ривожланишининг бузилиши каби бир неча омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, ҳомиладорлик вақтида онанинг турли инфекцион касалликларга чалиниши, кучли депрессия ҳолатида бўлиши ва носоғлом турмуш-тарзи оқибатида ҳам маймоқликнинг юзага келиш эҳтимоли юқори.
Хасталикка ташхис қўйиш мураккаб жараён эмас. Агар болада туғма маймоқлик бўлса, туғуруқхонанинг ўзидаёқ илк аломатларини илғаш мумкин. Яъни малакали доялар чақалоқ оёқларининг тузилишидан келиб чиқиб, ортопед кўригини тавсия этади.
Туғруқхонадан чиққач, роппа роса бир ойдан сўнг болани ортопед-шифокор кўригига олиб бориш керак. Мутахассис маймоқликнинг тури ва даражасини аниқлаб, аввалига даволаш гимнастикаси ҳамда уқалаш машқларини тавсия этади. Шу тариқа болакайни гипс қўйишга босқичма-босқич тайёрлаб бориш лозим. Чунки дабдурустдан гипс қўйиш кутилган натижани бермаслиги мумкин.
Маймоқлик уч асосий белгига кўра тасдиқланади: супинация — оёқ панжасининг ўз ўқи атрофида айланиши, эквинус — оёқ панжасининг пастга тушиши ҳамда оёқ олди қисмининг ичкарига томон бурилиши.
Мана шу аломатлар биргаликда намоён бўлсагина маймоқлик ташхиси қўйилади. Оёқни ичкари тарафга буриб қадам ташлаш боладаги рахит ёхуд тизза, сон-чаноқ патологиясининг аломати бўлиши ҳам мумкин.
Маймоқликнинг туғма шаклидан ташқари иккиламчи кўриниши ҳам мавжуд. Бу, асосан, неврологик касалликлар ва жароҳатдан кейинги нотўғри суяк битиши асоратидир. Маймоқлик ҳар икки ёки бир оёқда бўлиши мумкин. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, ҳатто, икки томонлама маймоқликда ҳам болакай тўлиқ соғайиб кетади. Фақат бунинг учун ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Унутмаслик керакки, агар маймоқликка ўз вақтида тўғри ташхис қўйилиб, керакли даволаш муолажалари олиб борилмаса, ногиронликка олиб келиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахасислар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади.