Life Style
26.03.2025
293

Қонунчиликка кўра, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз мажбуриятларни лозим даражада бажармаслиги жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳолатлар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қуйидаги жавобгарлик турлари белгиланган:
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача (375 000 сўмдан – 1 875 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса — БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача (1 875 000 сўмдан – 3 750 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиши — БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 875 000 сўмдан – 3 750 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилган бўлса — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (ҳозирги кунда 3 750 000 сўмдан – 5 625 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 750 000 сўмдан – 5 625 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса — БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача (5 625 000 сўмдан – 9 375 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.