Ўзбекистон
04.07.2024
354
Қонунчиликка кўра, болаларни 1-синфга Микроҳудуд доирасида ва Микроҳудуддан ташқарида қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши белгиланган.
Микроҳудуд доирасида:
Болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили томонидан ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш учун сўровнома тўлдирилади.
Сўровнома автоматик тарзда ҳудудий халқ таълими бошқармасига юборилади ва 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда микроҳудуд бўйича мактабга юборилади.
Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда мурожаати микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради.
Ариза берувчи фарзандлари мактабларга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.
Микроҳудуддан ташқарида:
ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали ариза берувчи (болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили) ўз хоҳишига кўра ҳар йили 1 — 15 август кунларида микроҳудуддан ташқари бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларни танлагандан сўнг сўровнома автоматик тарзда танлаган микроҳудуддан ташқари бўлган мактабларга юборилади ва онлайн навбатга автоматик қўйилади.
Онлайн навбатда белгиланган муддатда ариза берувчи ўз фарзанди билан микроҳудуддан ташқарида бўлган мактабга боради.
Микроҳудуддан ташқарида бўлган мактаб боланинг мактабга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.
Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган умумтаълим мактабларида микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?
Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.
Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар
Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида
Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.
1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб
Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.