currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБолаларни транспорт воситаларида ташишга оид талаблар

Болаларни транспорт воситаларида ташишга оид талаблар

Ҳуқуқ

calendar

04.12.2024

eye

781

Болаларни транспорт воситаларида ташишга оид талаблар

Болалар автомобилларни ўзлари бошқара олмаганликлари сабабли, уларни автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга бўлган катта ёшдагилар олиб юришади.

Болаларнинг ёшидан келиб чиқиб, уларни транспорт воситаларида ташишда катта ёшдаги шахсларга нисбатан алоҳида талаблар белгиланган.

Биринчидан, ҳар қандай йўлларда болалар гуруҳини олиб юрган транспорт воситаларига ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 километрдан ошириш тақиқланган.

Иккинчидан, болалар гуруҳини транспорт воситасида ташишда автобус ёки микроавтобусда катта ёшдаги кузатиб борувчи бўлиши шарт.

Учинчидан, болалар гуруҳини ташишда автобус ёки микроавтобуснинг олд ва орқа томонига “Болалар гуруҳини ташиш” белгиси ўрнатилиши керак.

Тўртинчидан, “Болалар гуруҳини ташиш” белгиси ўрнатилган ва авария ишораси ёқилган транспорт воситаси тўхтаганда, унга яқинлашаётган бошқа транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳаракат тезлигини камайтириши, зарур бўлса, тўхташи ва болаларни ўтказиб юбориши шарт.

Бешинчидан, айрим транспорт воситаларида болаларни ташиш тақиқланган. Бунда, болаларни юк автомобилининг юкхонасида, 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида ва болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида ташиш тақиқланади.

Олтинчидан, болалар гуруҳини ташкилий ташишда сутканинг ёруғ вақтида ҳам транспорт воситасининг яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган ҳолатда бўлиши керак.

Улашиш: