currencies image

12 929,37 UZS

17,70

usd

currencies image

13 963,72 UZS

69,61

eur

currencies image

152,87 UZS

2,14

ru



АсосийЯнгиликларБолаларнинг ҳам мурожаатлари ўрганиладими?

Болаларнинг ҳам мурожаатлари ўрганиладими?

Ҳуқуқ

calendar

24.03.2025

eye

200

Болаларнинг ҳам мурожаатлари ўрганиладими?

Қонунчиликка кўра, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли.

Давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг мурожаатларини кўриб чиқиш унинг қонуний вакиллари, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органлари иштирокида амалга оширилиши мумкин. Вояга етмаган шахслар тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли уларнинг мурожаатларини кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

Мурожаатда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари мурожаатни тегишли давлат органига, бошқа ташкилотга ёки мансабдор шахсга ёхуд васийлик ва ҳомийлик органига юбориши шарт.

Улашиш: