currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларБоланинг бўйи нормал ўсиши нималарга боғлиқ?

Боланинг бўйи нормал ўсиши нималарга боғлиқ?

Life Style

calendar

12.09.2024

eye

852

Боланинг бўйи нормал ўсиши нималарга боғлиқ?

Одатда гўдак 1 ёшгача йилига ўртача 25 см.дан, икки ёшгача эса 10-12 см.дан ўсиб боради. 2 ёшдан кейин ва жинсий етилиш давригача йилига бу кўрсаткич 4 см.ни ташкил этади.

Беш ёшгача бўй узунлигига қалқонсимон без жавоб берса, балоғат даври бошланиши билан бу назорат жинсий гормонларга ўтади.

Кўпчилик ота-оналар ўғил фарзандининг бўйи қизларга қараганда секин ўсаётганидан ташвишга тушади. Бироқ бундан хавотирланмаслик керак. Боиси ўғил болаларда бу ҳолат қизларга нисбатан 2-3 йил кеч кузатилади. Маълум вақтдан сўнг ўғил боланинг бўйи ўсиб кетади.

Агар болага бўй ўсмаслик ташхиси қўйилса, гормон терапия муолажаси қўлланилиши мумкин. Бироқ ушбу препаратларни ўз вақтида ва белгиланган тартибда қабул қилиш шарт. Сабаби билиб-билмай бўй ўстирувчи гормонлардан фойдаланиш организмда жиддий ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис мазкур муолажа фақат мутахассис маслаҳати билан амалга оширилиши зарур.

Шунингдек, болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланишига алоҳида эътибор бериш тавсия этилади. Хусусан, кальций, Д ва цинк каби витамин ва минераллар уларнинг бўйи ўсишига ёрдам беради. Ушбу моддалар сут маҳсулотлари, тухум, гўшт, ёғли балиқлар, хўл мевалар, кўкатлар ҳамда дуккакли сабзавотлар орқали қабул қилинади.

Болани бўйи меъёрида бўлиши учун ота-оналар спорт машқларига ҳам эътибор қаратиши, жумладан, ўғил-қизларини сакраш, турникда осилиш, волейбол ва баскетбол каби спорт турларига жалб қилиши мақсадга мувофиқ. Бола қанчалик жисмоний фаол бўлса, унда шунча очлик ҳисси пайдо бўлади. Бу эса ўсиш гормони кўпроқ ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

Шу билан бирга, уйқунинг етарли даражада бўлиши ҳам муҳим. Яъни болалар ҳар куни камида 8-10 соат ухлаши керак. Чунки ўсиш гормонлари асосан уйқу пайтида ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, ота-оналар оилада фарзандлари учун ёқимли муҳит яратиб бериши керак. Сабаби болаларда стресс даражасининг кўтарилиши уларнинг бўйи ўсишига салбий таъсир қилиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
1 026

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


6-август 2026, 05:19
889

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


3-август 2026, 04:35
819

Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.


4-август 2026, 10:46
659

Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?

Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.