currencies image

12 729,48 UZS

20,27

usd

currencies image

14 156,45 UZS

14,43

eur

currencies image

139,72 UZS

0,53

ru



АсосийЯнгиликларБугун — “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

Бугун — “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

Ўзбекистон

calendar

10.12.2021

eye

308

Бугун — “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги  Қонун қабул қилинган кун

Дунёдаги ҳар кандай мустақил давлат ўз рамзларига, шунингдек, мадҳиясига эга. Умуман мадҳия ҳақида сўз кетганда, унинг маъноси – юнон тилида  “гимн” яъни,  дастурий характердаги шеърни тантанали қўшиқ сифатида ижро этишни англатган. Шу боис, бу ижрода халқнинг озодлиги, ҳурлиги тараннум этган. У мадҳ этилганда, давлатнинг байроғи ҳилпираб, халқни тўлқинлантирган. Демак, давлат рамзи, тимсоли: герб, байроқ ва мадҳия халқнинг, давлатнинг бирдамлигини, ҳамжиҳатлигини намоён этадиган рамзлардир. Жумладан, 1992 йил 10 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига ҳам 29 йил тўлади. Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган. Эътибор берсак, Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисидаги қонунининг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир” — деб белгиланган бўлиб, унинг 3-моддасида ижро этилиш вақти, тартиби ва шартлари келтирилган. Мадҳияни ижро этилиш вақти, тартиби ва шартлари Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси:Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш чоғида — у қасамёд қабул қилганидан сўнг; Иккинччидан,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисларининг очилиши ҳамда ёпилиши чоғида; Учинчидан, Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида; Тўртинчидан, давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниялари томонидан ҳар куни — кўрсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тугаганидан сўнг, кўрсатув ва эшиттиришлар кечаю кундуз олиб борилганида эса соат 6 да ва соат 24 да, янги йил кечасида — соат 24 да; Бешинчидан,  республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши чоғида; Олтинчидан,  давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш чоғида; Еттинчидан, расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида — тегишли хорижий давлатнинг давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин; Саккизинчидан,  ҳарбий маросимларни ўтказиш вақтида — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ; Тўққизинчидан, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида — янги ўқув йили бошланиши ва ўқув йили тугаши маросимлари чоғида; Ўнинчидан, спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида; Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари — овоз бериш ўтказиладиган биноларда соат 8.00 да ижро этилиши қайд этилган. 7-моддада эса, мадҳияни кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди. Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиши билан биргаликда амалга оширилса, ҳозир бўлган кишилар унга юзи билан бурилиб ижро этиши белгиланган. Қонуннинг 10-моддасида эса, хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ўша мамлакат тажрибаси ва маҳаллий урф-одатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги белгилаб қўядиган қоидаларга мувофиқ ижро этилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ҳурмат қилиши шарт. Мадҳиямизга ҳурматсизлик учун жавобгарлик бор! Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бўлиб, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилиши белгиланган. Жумладан,  Жиноят кодексининг 215-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2031-моддаларида қайд этилган. Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов яратган. Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.   Феруза МУҲИТДИНОВА, юридик фанлар доктори, ТДЮУ профессори

Улашиш:

Бошқалар

21-август 2024, 12:46
1 418

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 395

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.


23-август 2024, 06:10
1 367

Ўзини ўзи банд қилган шахслар қандай солиқ тўлайди?

Солиқ кодексининг 461-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланиши белгиланган.


24-август 2024, 04:13
1 326

Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди

ОТМларда янги 2024/2025 ўқув йили 9 сентябрь, душанба куни бошланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
21-октябр 2022, 09:41
363

Кимки давлат тилини ҳурмат қилмаса, бу ўша мамлакатни ҳурмат қилмаганидир

cover image
17-октябр 2022, 08:45
345

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари белгиланди: раҳбарлар жазоланадими?

cover image
12-октябр 2022, 01:19
271

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги ёрдам турлари кўрсатилади: моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 4 бараваригача – 1,2 млн сўмгача) берилади; ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисми (бир ойгача БҲМнинг 4, бир ойдан икки ойгача БҲМнинг 8, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун БҲМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми) қоплаб берилади; тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ёшларга фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади; Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида ўқиётган, шунингдек, Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларинниг бир қисми қоплаб берилади; Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг 3 ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) миқдорда қоплаб берилади.

cover image
23-феврал 2022, 09:44
317

Бой давлатлар нега кўп қарз олади? Ўзбекистонда ҳолат қандай? Хавфсиз чегара қаерда?