Ўзбекистон
06.09.2023
1 302

Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 7 ой давомида республика ҳудудида 4 772 та ЙТҲ қайд этилган. Шундан 2 453 таси ёки 51,4 фоизи субъектив сабабларга кўра юз берган, яъни ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаслиги оқибатида келиб чиққан. Мазкур йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1 115 киши вафот этган, 4 564 нафари турли тан жароҳатлари олган. Йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганларнинг 1 078 нафари ёки 96,7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган. Соҳа мутахассисларининг фикрича, агар орқадаги йўловчилар камар тақмаган бўлса, ЙТҲ вақтида олдинги ўриндиқда ўтирган йўловчининг ҳалок бўлиш эҳтимоли беш баробар ортади. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати статистик маълумотларига кўра, ЙТҲ турлари бўйича сабаблар этиб пиёдаларни уриб юбориш, автомашиналар тўқнашуви ва бошқалар келтирилган. Биргина Тошкент шаҳар ИИБ маълумотларида айтилишича, жорий йилнинг ўтган 7 ойида пойтахтда 675 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Ҳодиса оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, 787 киши турли тан жароҳатлари олган. Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабаби тезликни ошириш бўлган — 199 та ҳолат. Ҳайдовчилар томонидан 90 та ҳолатда тақиқловчи светофор ишорасига эътибор берилмаган, маст ҳолатдаги ҳайдовчилар иштирокида 8 та ЙТҲ содир этилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига кўра, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми даражасида жарима солишга сабаб бўлади. Ўрганишларга кўра, йўл ҳаракати қоидалари аҳоли ўртасида ҳанузгача таъсирчан ва самарали тарғиб этилмайди, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг бу борадаги маданиятини юксалтиришга қаратилган материаллар етарли даражада берилмаяпти.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Бухорода “мусоровоз” талаба қизни босиб кетди
42 ёшли ҳайдовчи паст бўйли қизни пайқамасдан юк машинасини унинг устига ҳайдаб юборган.
Мисрда йирик ЙТҲ оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
Чўлдаги йўлда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ўнлаб автомобиллар ёниб кетган.
Навоийда cодир бўлган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
20 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомашина ағдарилиб кетган.
Сурхондарёда поезд йўлига чиқиб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этди (фото)
Аниқланишича, ҳайдовчи томонидан “Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш” қоидасини қўпол равишда бузилган.