Life Style
03.05.2025
655

– Туман юридик хизмат кўрсатиш марказида ишлайман. 2023-йил 25- август куни бизга тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини 2023-йил 30-сентябрдан бекор қилиш бўйича меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув жўнатилган эди. Мен бу келишувга ижобий хулоса берган эдим. Ушбу келишув иш берувчи томонидан ҳам тасдиқланган. Мазкур келишув асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ лойиҳаси жўнатилган ва биз томонимиздан ижобий хулоса берилган эди. Бугун айни шу буйруқни бекор қилиш ҳақида яна бир буйруқ киритилмоқда. Буйруқ бекор қилинса бўладими?
– Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.
Шунингдек, мазкур модданинг тўртинчи қисмига кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур модданинг олтинчи қисмига кўра, ушбу 14 кунлик муддатда ёки тарафларнинг келишувига кўра белгиланган огоҳлантириш муддати давомида, шу жумладан, огоҳлантириш муддати сўнгги куни иш вақти тугагунига қадар ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.
Юқоридаги нормалар Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра, яъни ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга тегишли. Энди меҳнат шартномасини тарафлар келишувига кўра бекор қилиш масаласига келсак, бу асосга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда, Меҳнат кодексининг 160-моддасидан фарқли равишда ходим ёки иш берувчи алоҳида-алоҳида ташаббус билдириб меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувни бекор қила олмайди. Агарда ҳар икки тараф ўзаро рози бўлсагина, ушбу қўшимча келишувни бекор қилиш мумкин бўлади.
Фикримизни асослантириришга ҳаракат қиламиз. Ушбу кодекснинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт. Яъни, бунда меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш назарда тутилмоқда. 135-модданинг иккинчи қисмига кўра, меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, худди шундай тартибда амалга оширилади. Буни ҳар икки тарафнинг розилиги билан шартлашилган шартлар яна шу икки тарафнинг розилиги билан ўзгартирилади ёки бекор қилинади, деб тушунсак бўлади.
Шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар.
Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади. Башарти, қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, мазкур қоида амал қилади.
Саволга Тошлоқ туман адлия бўлими
юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
Шерзод ТОЛИБОВ жавоб берди
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.