Ўзбекистон
21.03.2025
442
Тошкент метро политенининг “Буюк ипак йўли” бекатидан ТТЗ даҳасигача 10 та бекат қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 20-март куни пойтахтда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишув вақтида маълум қилди.
Президент пойтахтимизнинг Юнусобод туманида барпо этилган “High Town City” мажмуаси билан танишди. У кенг қамровли бўлиб, савдо ва кўнгилочар маркази, бизнес маркази, меҳмонхона ва замонавий турар жойларни ўз ичига олган. Бунга 510 миллион доллар тўлиқ хорижий инвестиция йўналтирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаларини ҳам кўриб чиқди.
Маълумки, Тошкент метрополитенини Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Президентимиз аввал тақдим қилинган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, бошқа муқобил таклифлар киритиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ тайёрланган янги лойиҳага кўра, Буюк ипак йўли метросидан Тошкент трактор заводи даҳасигача 10 та бекат қурилади. Бу тармоқ 30 та маҳалла, 148 минг аҳолини қамраб олади.
Улашиш:
Бошқалар
Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.
Ходимнинг қандай маблағларини ундирувга қаратиб бўлмайди?
Бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга ундирувни қаратиб бўлмайди.
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.