currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларБухорода “II Халқаро зардўзлик ва заргарлик" фестивали ўтказилади

Бухорода “II Халқаро зардўзлик ва заргарлик" фестивали ўтказилади

Ўзбекистон

calendar

04.04.2024

eye

218

Бухорода “II Халқаро зардўзлик ва заргарлик" фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 3-5 май кунлари Бухоро шаҳрида "II Халқаро зардўзлик ва заргарлик" фестивали ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Фестивалнинг мақсади зардўзлик ва заргарлик йўналишларида фаолият олиб борадиган, соҳа тараққиётига салмоқли ҳисса қўшаётган тажрибали ва иқтидорли ҳунармандларни кашф қилиш, нодир ва йўқолиб бораётган санъат асарларини асраб-авайлаш, тиклаш, энг илғор амалий дастурларни тарғиб қилиш, ёш авлодга ушбу ҳунарни ўргатган ҳолда вилоятларда янги иш ўринларини яратиш, халқаро миқёсда миллий брендни яратиш ва оммалаштиришдан иборат.

Халқаро фестиваль давомида турли тақдимотлар, кўргазмалар, мусиқали театр намойишлари ва кўнгилочар дастурлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Шунингдек, анжуман доирасида қадимий шаҳарда "Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъати ривожлантиришнинг истиқболлари" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 088

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 110

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 096

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 539

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: