currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликлар«Тошкент баҳори» опера ва балет фестивали ўтказилади

«Тошкент баҳори» опера ва балет фестивали ўтказилади

Ўзбекистон

calendar

05.04.2024

eye

173

«Тошкент баҳори» опера ва балет фестивали ўтказилади© Фото: hudud24.uz

7−28 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Ушбу тадбир пойтахтда қарийб 17 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан фестивалда Милан консерваторияси профессори, Жоаккино Россини номидаги симфоник оркестр дирижори Даниэль Аджиман, опера солистлари Валентино Бои ва Паоло Лардицционе иштирок этади.

Чет эллик меҳмонлар орасида Германия, Грузия, Қозоғистон ва Россиянинг опера ва балет театрлари солистлари бор. Фестиваль давомида Тошкент саҳнасига «Геликон-опера», «Новая опера», Мариинский ҳамда Россия давлат академик катта театлари ижодкорлари чиқади.

Саҳнада маҳаллий дирижёрлар ўрнини Россия, Италия ва Германиядан келган ҳамкасблари эгаллайди.

Фестиваль дастури:

  • 7 апрель — «Майсаранинг иши» комедик операси, Сулаймон Юдаков;
  • 12 апрель — «Бал маскарад» операси, Жузеппе Верди;
  • 14 апрель — «Богема» операси, Жакомо Пуччини;
  • 18 апрель — «Оққуш кўли» балети, Пётр Чайковский;
  • 20 апрель — «Тоска» операси, Жакомо Пуччини;
  • 21 апрель — «Риголетто» операси, Жузеппе Верди;
  • 24 апрель — «Камелияли хоним» балети, Жузеппе Верди, Педро Масканьи;
  • 26 апрель — «Жизель» балети, Адольф Адам;
  • 28 апрель — «Травиата» операси, Жузеппе Верди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 088

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 110

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 096

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 539

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: