currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларИлк маротаба ахборот технологияларига бағишланган театр фестивали бўлиб ўтади

Илк маротаба ахборот технологияларига бағишланган театр фестивали бўлиб ўтади

Ўзбекистон

calendar

13.04.2024

eye

200

Илк маротаба ахборот технологияларига бағишланган театр фестивали бўлиб ўтади© Фото: hudud24.uz

Маданият ҳамда Рақамли технологиялар вазирликлари, IT таълим уюшмаси ҳамда Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ҳамкорлигида жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари мамлакатимизда илк маротаба «ХХI аср болалари» биринчи халқаро болалар театрлари ва IТ фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур фестивални ўтказишдан мақсад маданият ва ахборот технологиялари соҳаларини уйғунлаштириш, келажак авлод тарбияси ва шахс камолотида ижодий салоҳиятни ривожлантиришдан иборат. 

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида Рақамли технологиялар вазирлиги ғояси асосида режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Искандарова томонидан саҳналаштирилган «Game over» спектакли омадли саҳна асари бўлди. Унда бугуннинг долзарб мавзулардан бири – компьютер ўйинларига берилган болакайнинг виртуал оламга тушиб қолиши билан боғлиқ саргузаштлар акс эттирилади. 

Фестивалда Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Беларусь, Кипр, Россия каби давлатлардан 60 га яқин ижодкорлар иштирок этади. 

Дастурдан расмий очилиш маросими, оммавий ахборот воситалари иштирокида халқаро матбуот анжумани, IT мавзусига бағишланган спектакллар намойишлари, ижодий давра суҳбатлари, фотосессиялар ўрин олган. 

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 083

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 108

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 093

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 537

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.