currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларБуюклар ўзи ҳақида: 10 та энг яхши мемуар асар

Буюклар ўзи ҳақида: 10 та энг яхши мемуар асар

Ўзбекистон

calendar

02.11.2023

eye

1 727

Буюклар ўзи ҳақида: 10 та энг яхши мемуар асар

Мемуарлар ва автобиографик асарлар китобхонларда катта қизиқиш уйғотиб келган. Муаллиф билан янада яқиндан танишиш, воқеаларни бевосита иштирокчи тилидан эшитиш, ҳужжатлилик ва дахлдорлик ўқувчини ўзига жалб қилади. Hudud24.uz бугун  ёзувчилар ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилган энг сара 10 та мемуар ва автобиографик асарларни тавсия қилади. Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан берилмоқда.

  1. Малала Юсуфзой. Мен Малаламан.
Асар Нобел мукофоти лауреати, 26 ёшли Малала Юсуфзойнинг бошдан кечирган воқеаларини ҳикоя қилади. Муаллиф аёллар ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишда юзага келган қийинчиликларни, қизларнинг мактабга боришини қўллаб-қувватлаши ортидан ўзи дуч келган тайзиғу таҳдидларни чиройли тасвирлаб берган. Ватандош аёллар таълими учун толибон жангариларига кўксини қалқон қилган бу қизнинг кўрган-кечирганлари ўз тилидан таъсирли ва қизиқ тарзда баён этилган. Асар умидли таржимон Аҳрор Шариф томонидан ўзбек тилига ўгирилган.
  1. Барак Обама. Ваъда қилинган замин
Бутун дунёни ўзига ипсиз боғлаган “сеҳрли диёр”да 8 йил президентлик қилган Барак Обама ўзининг биографиясида Оқ уйда ўтказган унутилмас даврларини, сиёсий ирода кўрсатилиши лозим бўлган қалтис вазиятларда қарор қабул қилаётиб, миясидан ўтган ўйлар билан китобхонларни таништирган. 2009–2017 йилларда мамлакатнинг 44-президенти сифатида фаолият юритган Барак Обаманинг мазкур асари 2020 йил 17 ноябрда дунё юзини кўрган ҳамда тез орада энг кўп сотилган китоблар рейтингини янгилашга муваффақ бўлган.
  1. Ли Куан Ю. Учинчи дунёдан биринчи дунёга
– Мендан қисқа муддат ичида Сингапур қандай қилиб дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшилгани тўғрисида кўп сўрашади, — дейди Ли Куан Ю. – Мен уларга “Олдимда иккита йўл бор эди: биринчиси, ўзим ва қариндошларимга қулай ҳаёт яратиб, мамлакатни талаш ёки ислоҳотлар ўтказиб халқим учун ердаги жаннатни яратиш. Мен иккинчисини танладим”, деб жавоб бераман. Ли Куан Ю ўз биографиясида давлат бюджетининг катта қисмини таълим соҳасига йўналтиргани, муаллимлар мавқеини жамиятнинг қуйи табақасидан юқори мартабага кўтаргани тараққиёт учун муҳим омил бўлганини тан олади. Ҳозирги кунда Сингапур бизнес билан шуғулланиш шароити бўйича жаҳон “Doing business”  рейтингида 1-ўринда туришида мазкур арбобнинг ўрни беқиёс. Шундай экан, унинг биографияси ҳар биримиз учун фойдали бўла олади.
  1. Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома
Жаҳон тарихи, географияси, сиёсатшунослиги бўйича қимматли манба ҳисобланган “Бобурнома” ўзбек адабиётида дастлабки насрий мемуар ва тарихий-илмий асар ҳисобланади. “Тенгри таолонинг инояти билан” 12 ёшида тахтга ўтирган Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан эски ўзбек (чиғатой) тилида ёзилган бу асарда 1494 –1529 йилларда Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистонда содир бўлган тарихий-сиёсий воқеалар баён қилинган. Тожу тахт учун аёвсиз кураш қурбонига айланиб, умрини ўзга юртларда ватан соғинчи билан ўтказган Бобур мазкур асарида давлат бошқаруви, оддий халқ билан мулоқот, зодагонлар билан муросага келиш борасида қимматли маълумотларни тақдим этади.
  1. Анна Франк. Анна Франк кундалиги
Адабиётда холокост ва ўлим лагерлари ҳақидаги китоблар янгилик эмас. Аммо ушбу китоб парданинг орқа тарафини кўрсатиб беради. Асли веналик бўлмиш Мип тақдир тақозоси билан Амстердамга келади ва яшай бошлайди. 1933 йилда айнан шу ерда Отто Франкнинг корхонасига ишга киради. Отто Франк ва унинг оиласи билан шу даражада яқинлашадики, тўполонли вақтлар бошлангач, улар беркинган чордоқнинг посбонига айланади…
  1. Исмоил Гаспирали. Фарангистон мактублари
Педагог, ношир, йирик сиёсий ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракатининг бошчиси ва ҳомийси ҳисобланган Исмоил Гаспиралининг “Фарангистон мактублари” асари адибнинг Франциядаги саёҳати даврида ёзилган қимматли кундалик ҳисобланади. Парижнинг ижтимоий ва маданий ҳаётига қизиқиб қолган Исмоил оға Сорбонна университетида маърузаларда қатнашади, буюк рус ёзувчиси Иван Тургеневнинг шахсий котиби бўлиб ишлайди. Ўша даврлардаги Парижнинг тартиби, аҳолининг деярли барчасида савод борлиги, таълимга эътибор, ишловчи аёллар фарзандлари учун махсус болалар боғчаси мавжудлиги, кўчаларда тиланчи ва касалмандларнинг кўринмаслигига лол қолганини ёзган Гаспиралининг мазкур асари сизда қизиқиш уйғотиши аниқ.
  1. Абдулла Қаҳҳор. Ўтмишдан эртаклар
“Ўтмишдан эртаклар” – буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор қаламига мансуб қисса ҳисобланиб, адибнинг бошидан кечирган воқеаларини ўзида мужассам этган. 1965 йилда ёзилган мазкур асар шу пайтгача бир неча юз минг нусхада чоп этилган. “Ўтмишдан эртаклар” қиссасида ёзувчининг болалик даври, ўтган аср бошларидаги болаларнинг машаққатли ҳаёти хусусида сўз юритилган. Шунингдек, катта авлоднинг саводсизлиги, давр фожиалари очиқ-ойдин ёритилган.
  1. Саид Аҳмад. Йўқотганларим ва топганларим
Ўзбекистон қаҳрамони Саид Аҳмаднинг ўзи яқиндан мулоқотда бўлган устоз адиблар Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Мақсуд Шайхзода, Шуҳрат, Миртемир, шунингдек, ҳаётининг барча синовларида маънан, қалбан яқин йўлдоши, садоқатли ёри – ажойиб шоира, ёзувчи Саида Зуннунова каби атоқли адиблар, шогирдлари, ҳаёт ва ижод йўли ҳақидаги мемуарларидан иборат “Йўқотганларим ва топганларим” китоби ҳануз китобхонлар томонидан ўқилмоқда ва юксак эътироф этилмоқда. Халқимиз ардоғидаги беназир инсонларнинг нурли кунларида ҳам, алам-изтиробли онларида ҳам ёнларида бўлган ёзувчи бўлиб ўтган воқеаларни бадиий жиҳатдан юксак тарзда тасвирлайди.
  1. Ҳабибулло Қодирий. Отам ҳақида
Ўзбек романчилиги асосчиси ҳисобланган Абдулла Қодирийнинг ҳаёти ва ижоди ғоят бой ва сермазмун. Атоқли адибимизнинг ўғли Ҳабибулло Қодирий қаламига мансуб мазкур хотира китоби жадид бобомизнинг ҳаёти, асарларининг ёзилиш тарихи ҳақида маълумот бериб қўя қолмай, ўтган асрнинг йигирманчи-ўттизинчи йилларида яшаб ўтган кўпгина адиблар, олимлар ҳақида, шунингдек, Қодирийнинг рус ёзувчилари билан дўстона муносабатлари ҳақида ҳам сўз юритади. Асар ўша давр адабиётини ўрганишда қимматли манба ҳисобланади.
  1. Тара Вестовер. Ўқимишли
Америкалик ёзувчи Тара Вестовернинг мемуар китобида муаллифнинг коллежга бориш учун омон қолган мормонлар оиласини енгиб ўтгани тўғрисида ҳикоя қилинади. Муаллиф ўз дунёсини кенгайтиришда таълимнинг муҳимлигини таъкидлайди. Ёзувчи Айдахо тоғларидаги иложсиз ҳаётдан Кембриж университетида тарих бўйича Phd дастурини тамомлашгача бўлган саёҳати ҳақида батафсил маълумот беради. 17 ёшида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган ҳолда шу даражага эришишнинг машаққатлари ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур асар  The New York Times газетасининг 2020 йил 1 сентябр сонига кўра энг кўп сотилган китоблар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 452

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 222

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 114

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 091

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
14-январ 2024, 11:15
654

“Уруш ва тинчлик”дан “Шинелли йиллар”гача – Ватан ҳимояси ҳақида ўқиш керак бўлган 10 та китоб

Бугун ватан ҳимоячилари куни. Юртга ёв бостириб келганида ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи. Адабиётда ватанпарварлик мавзуси ҳамма замонларда ҳам мавжуд ва долзарб. Қуйидаги асарларда уруш ва мудофаа даврида ватан ҳимояси учун ҳар нарсага тайёр инсонлар матонати акс эттирилган. Улар ватанпарварлик туйғусини улуғлаш, шунингдек, тинчликнинг қадрига етишга ўргатади.

cover image
15-декабр 2023, 18:32
1

Нобел мукофотини қўлга киритган 10 ижодкор

Нобел - ёзувчилар учун энг нуфузли мукофот. Нобел олган ёзувчи ўз фаолиятининг чўққисига чиққан ҳисобланади. Бир қанча мезонларга жавоб берадиган дунё даражасидаги асарларни ёзиш унча-мунча ёзувчининг қўлидан келмайди. Hudud24.uz қуйида Нобел мукофотига лойиқ кўрилган 10 нафар ёзувчилар рўйхатини келтиради.