currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликлар“Уруш ва тинчлик”дан “Шинелли йиллар”гача – Ватан ҳимояси ҳақида ўқиш керак бўлган 10 та китоб

“Уруш ва тинчлик”дан “Шинелли йиллар”гача – Ватан ҳимояси ҳақида ўқиш керак бўлган 10 та китоб

Life Style

calendar

14.01.2024

eye

654

“Уруш ва тинчлик”дан “Шинелли йиллар”гача – Ватан ҳимояси ҳақида ўқиш керак бўлган 10 та китоб

Бугун ватан ҳимоячилари куни. Юртга ёв бостириб келганида ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи. Адабиётда ватанпарварлик мавзуси ҳамма замонларда ҳам мавжуд ва долзарб. Қуйидаги асарларда уруш ва мудофаа даврида ватан ҳимояси учун ҳар нарсага тайёр инсонлар матонати акс эттирилган. Улар ватанпарварлик туйғусини улуғлаш, шунингдек, тинчликнинг қадрига етишга ўргатади.

Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан тақдим этилмоқда.

1. Абдурашид Нурмурод. Қонли йўргаклар.

Qonli yo'rgaklar" китоби, Abdurashid Nurmurodov

Ёзувчи Абдурашид Нурмуроднинг мазкур асари Совет-авғон уруши ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилади. Урушнинг нақадар жирканчлиги, тинчлик энг олий қадрият эканлиги сингдирилган асар сизга манзур келиши аниқ. Юрак қони билан битилган ушбу романни ўқир экансиз босқинчилардан ижирғанасиз. Азалдан аҳил-иноқ яшаб келган икки халқнинг қирпичоқ қилингани ўқувчини нафратлантиради.

 

2. Лев Толстой. Уруш ва тинчлик

Lev Tolstoy: Urush va tinchlik. Birinchi va ikkinchi kitoblar ▷ ASAXIYdan  xarid qilish: narxlar, xususiyatlar, izohlar

“Уруш ва тинчлик” — Лев Толстойнинг эпопея достони ҳисобланиб, 1805 — 1812 йилларда Наполеонга қарши урушлар давридаги рус жамиятини тасвирлайди. Асосий мавзу — 1812 йилдаги Ватан урушидаги рус халқининг тарихий тақдири мужассам бўлган. Романда хаёлий ва тарихий 550 дан ортиқ образлари мавжуд. Толстой шаҳзода Эндрю, граф Николай, граф Пер, малика Наташа ва Маря каби ижобий қаҳрамонларини бутун маънавий мураккаблигида, ҳақиқатни узлуксиз излашда, ўз-ўзини ривожлантиришга интилишда тасвирлаган бўлса, Хелен, Анатол каби салбий қаҳрамонларини маънавий ривожланишсиз, динамикасиз, ҳаракатлардан маҳрум ҳолда ифодаланган. Толстой романни 6 йил давомида 1863 йилдан 1869 йилгача ёзган. Асар ўзбек тилига Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова томонидан ўгирилган.

 

3. Эрих Мария Ремарк. Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ

Erix Mariya Remarkning “G'arbiy frontda o'zgarish yo'q” asariga taqriz —  Teletype

Атоқли немис ёзувчиси Эрих Мария Ремарк ижоди ҳақида гапирар эканмиз, иккита буюк асари тилга олинади: “Уч оғайни” ва “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ”. Икки буюк асаридан бири “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” китоби сизга биринчи жаҳон урушини тўлиқ тасаввур қилишингизга имкон беради. Мазкур асарда биринчи жаҳон уруши ўз домига тортган ўспиринлар орқали уруш даҳшатларини бошдан кечирган, руҳан эзилган, жамиятдан бегоналашган ва болалик орзу-умидлари чил-парчин бўлган бутун бир авлоднинг аянчли қисмати маҳорат билан акс эттирилган. Асар Низом Комилов томонидан ўзбекчалаштирилган.

 

4. Эрнест Хемингуей. Алвидо, қурол

Ernest Xeminguey: Alvido, qurol! ▷ ASAXIYdan xarid qilish: narxlar,  xususiyatlar, izohlar

“Алвидо, қурол” – Эрнест Ҳемингуейнинг 1929 йилда нашр этилган романи ҳисобланиб, китоб Биринчи жаҳон уруши давридаги севги ҳақида ҳикоя қилади. Америкалик архитектор Фредерик Генри Италияда Биринчи жаҳон урушида кўнгилли сифатида қатнашади. Бу ерда Фредерик касалхона ҳамшираси инглиз Кетрин Баркли билан учрашади ва улар бир-бирига кўнгил қўйишади. Фредерик ўзининг америкача лаҳжаси туфайли Италия дала жандармерияси томонидан жосусликда айбловлар қурбони бўлмаслик учун қочиб кетишга мажбур бўлади. Кетрин билан биргаликда у нейтрал Швейцарияга қочиб кетади. Аммо кўриниб турган бахт қисқа муддатли бўлиб чиқади – Италияда ҳомиладор бўлган Кетрин Швейцария касалхонасида туғруқ пайти вафот этади.

 

5. Ўткир Ҳошимов. Тушда кечган умрлар

O'tkir Hoshimov: Tushda kechgan umrlar (Ilm-Ziyo Zakovat) ▷ ASAXIYdan xarid  qilish: narxlar, xususiyatlar, izohlar

“Тушда кечган умрлар” — ўзбек ёзувчиси Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб роман ҳисобланиб, муаллиф асарни 1993 йилда ёзган. Роман муаллифнинг энг машҳур асарларидан биридир. Унда бош қаҳрамон Рустамнинг фожиавий қисмати орқали афғон урушининг маъносиз моҳияти теран ва таъсирчан ифода этилган. Бутун умри давомида тоталитар режим сиёсатининг қалқони ва қиличи сифатида иш кўрган, неча минглаб ҳалол одамлар дилини жароҳатлаган, ёстиғини қуритган Комиссар ҳам ўзига хос фожиавий образдир. Бу кимсанинг фожиаси шундаки, у ўзи олиб борган қора ишларни ҳақ деб билади. Шунингдек, асарда Қурбоной хола образи ҳам келтирилади. У бошига тушган шунча қийинчиликларни матонат билан енгган ўзбек аёли тимсолида гавдаланади.

 

6. Шуҳрат. Шинелли йиллар

Shuhrat: Shinelli yillar ▷ ASAXIYdan xarid qilish: narxlar, xususiyatlar,  izohlar

“Шинелли йиллар” ўзбек адабиётининг йирик намояндаси Шуҳрат қаламига мансуб. Бу адибнинг илк романи бўлиб 1947–1957 йиллар оралиғида ёзилган.

Адиб асарида иккинчи жаҳон уруши фронтларида орттирган катта ҳаётий тажрибаси асосида ўзбек халқининг уруш давридаги жанговар ҳаёти, қаҳрамонлиги, ватанпарварлиги, қийинчиликларга бардоши, келажакка умиди ҳақида ҳикоя қилади. Романда бош қаҳрамон ўзбек йигити Элмуроднинг ҳаёти мисолида урушнинг бошидан охиригача бўлган даврдаги характерли воқеалар тасвирланган. Воқеалар Ўзбекистонда бошланиб, Волга бўйлари, Кавказ, Украинада ва Европада давом этади. Воқеа фашистлар Германияси тор-мор қилингач, Элмуроднинг ўз уйига, тинч ҳаётга қайтиши билан тугайди. Асарда ўзбек жангчисининг инсоният олдидаги тарихий хизматлари кўрсатилган.

 

7. Светлана Алексиевич. Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси

Светлана Алексиевич: Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси ▷ купить в ASAXIY: цены,  характеристики, отзывы

“Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси” белорус ёзувчиси, 2015 йилда Нобел мукофоти совриндори бўлган Светлана Алексиевичнинг ҳужжатли-очерк жанридаги китоби бўлиб, унда 2-жаҳон урушида қатнашган аёлларнинг ҳикоялари жамланган. Нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам ватан ҳимоячилари ҳисобланиши, юртга ёв бостириб келганида ватан ҳимояси учун ҳамма бирдек масъул эканлиги мазкур асарда ифодаланган. Асар 1983 йил ёзилган, биринчи марта 1984 йил бошида „Октябрь“ журналида, бир неча боблари эса “Нёман” журналида нашр этилган. Цензура сабабли бир неча ҳикоялар кесиб ташланган ва цензорлар муаллифни совет аёлининг қаҳрамонона қиёфасини булғаш, пацифизм, натурализмда айблаганлар. Кейинги нашрларда бу қисмлар тикланган. Асар бир нечта нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлган.

 

8. Михаил Шолохов. Инсон тақдири

Атоқли рус ёзувчиси Михаил Шолоховнинг ушбу романи Икки жаҳон урушидан ўн йилча ўтиб ёзилган. Асар асосан рассом томонидан ҳикоя қилинади, сўнгра унинг суҳбатдоши тилидан давом эттирилади. Ғоя аслида урушдан кейин пишиб-етилган бўлсада, роман Сталин вафотидан сўнг ёзилган. Чунки Сталин шахсига ва сиёсатига танқидий ёндашилган асарни 1953 йилдан олдин ёзишнинг мутлақо имкони йўқ эди. Уруш йилларида минглаб асир тушган аскарлар ҳаётининг қанчалик қийин кечгани ҳамда жамиятнинг улар ҳақидаги салбий муносабатини ёрқин бўёқларда тасвирлаган Шолоховнинг мазкур асари ҳар бир китобхонга хуш ёқиши аниқ. Курашиш, таслим бўлмаслик, қийин даврларда тушкунликка тушмаслик, ҳаётдан ранг қидириш каби хислатларни тараннум этадиган романни албатта ўқинг.

 

9. Юлиан Семёнов. Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси

Юлиан Семёнов: Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси (Янги Аср Авлоди) ▷ купить в  ASAXIY: цены, характеристики, отзывы

1945 йил баҳор фасли. Иккинчи жаҳон урушининг охирги кунлари. Фашизм ўлим ёқасида ётибди, аммо кураш тугаганича йўқ. Даҳшатли, шиддатли кураш ҳали давом этмоқда. Гитлерчилар Германиясининг сўнгги кунлари. Ушбу романда ана шундай вазиятда душман уясида иш кўрган совет разведкачиси Максим Исаев ҳақида ҳикоя қилинади. Совет разведкачиси зиммасига юкланган вазифа — фашистларнинг ғарб мамлакатлари бошлиқлари билан сепарат сулҳ тузишга уринишларини фош этиш ва барбод қилишдан иборат бўлиб, бу вазифани у шараф билан бажаради. Унинг образида ватан тинчлиги йўлида ҳар нарсага тайёр инсон қиёфаси ётади.

 

10. Бахтиёр Абдулғафур. Мадаминбек. Қонли гуллар водийси

Бахтиёр Абдуғафур: Мадаминбек: Қонли гуллар водийси ▷ купить в ASAXIY:  цены, характеристики, отзывы

Ўтган аср бошларида Туркистон алғов-далғов воқеалар гирдобида қолди. Шундай оғир вазиятда халқимиз орасидан чинакам юрт фидойилари етишиб чиқди ва ватан озодлиги йўлида тенгсиз курашга киришди. Ушбу асар миллат қаҳрамонларидан бири Мадаминбекнинг ҳаёт ва кураш йўлига бағишланган. Асарни ўқиш давомида китобхон бугунги мустақиллигимиз осонлик билан келмаганини тушуниб етади деган ўйлаймиз. Совет тарихчилари томонидан босмачи тамғаси қўйилган, аслида эса юртимиз озодлиги йўлида курашган Мадаминбек кечинмалари орқали ватаннинг босиб олиниши, бўлиб ташланиши оғир фожиа эканлиги кўрсатиб берилган.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 451

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 220

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 111

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 089

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.

Мавзуга доир янгиликлар: