Ҳуқуқ
02.11.2026
27

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда. Давлатимиз раҳбари жаҳон меҳнат бозори ўзгараётганига эътибор қаратди. Бугун дунёда 168 миллион киши хорижий миграцияда. Мамлакатимизда ҳам чет элда ишлаш истагидаги фуқаролар бор, бошқа давлатларда эса ишчи кучига эҳтиёж юқори.
Таъкидланганидек, хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш тартиби соддалаштирилгач, икки йилда уларнинг сони уч баравар кўпайди. Ушбу агентликлар орқали хорижда ишга жойлашганлар эса беш карра ортди. Президентимиз соҳада хатолар, коррупция ва фуқароларни алдаш ҳолатлари ҳам бўлганини айтди.
Муаммоларни бартараф этиш учун алоҳида қонун қабул қилиниб, ҳуқуқий асос яратилди. Келаси йилдан фуқароларни чет элга ишга юбориш вазифаси хусусий сектордаги энг ишончли бандлик агентликларига тўлиқ ўтказилади.
Юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир киши учун агентликка 1,5 миллион сўмдан рағбат пули тўланади. Ёшларни касб ва тилга тайёрлаш учун техникум биноларининг бир қисми бепул ижарага берилади.
Чет элдан жалб қилинган ўқитувчи ва экспертларга ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади, ўқув жараёни учун зарур ускуна ва жиҳозлар божхона божидан озод қилинади. Шу билан бирга, хусусий бандлик агентликлари тўлиқ шаффоф тизимда ишлайди, уларнинг рейтинги юритилади.
Фуқаронинг аниқ ишга жойлашиши, ҳуқуқлари таъминланиши, юқори даромад олиши ва кафолатли ижтимоий таъминотга эга бўлиши асосий мезон бўлади. Президентимиз бир ойда агентликлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қарор лойиҳасини киритиш, ушбу фаолиятни ижтимоий хизмат сифатида кўриб, солиққа тортишни шунга мос равишда соддалаштиришга топшириқ берди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.