currencies image

12 123,38 UZS

51,35

usd

currencies image

14 094,64 UZS

77,81

eur

currencies image

149,19 UZS

1,18

ru



АсосийЯнгиликларЧилонзорда қуриб қолган дарахтларнинг кесилиши ортидан дарахтларнинг қуритилиши бўйича тугатилган жиноят иши қайта тикланди

Чилонзорда қуриб қолган дарахтларнинг кесилиши ортидан дарахтларнинг қуритилиши бўйича тугатилган жиноят иши қайта тикланди

Ўзбекистон

calendar

26.09.2023

eye

903

Чилонзорда қуриб қолган дарахтларнинг кесилиши ортидан дарахтларнинг қуритилиши бўйича тугатилган жиноят иши қайта тикланди

Чилонзор тумани, Лутфий кўчасида 28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти 2021 йили дарахт илдизлари плёнка билан ёпиб ташланиши сабабли қуриб қолган. Оқибатда улар кесиб ташланган. Ҳолат бўйича прокуратура органларига ҳужжатлар расмийлаштирилиб, киритилган. Бироқ 2022 йилнинг сентябрида ички ишлар бўлими томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноят иши тугатилган. Шу йил майда ёғингарчилик ва шамол туфайли қуриган дарахтлардан бири қулаб, йўловчиларга ноқулайлик туғдирган. Ўз ўрнида маҳалла аҳолисидан қуриган дарахтларни олиб ташлаб, ўрнига бошқа ўсимликлар экиш бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шу боис, Тошкент Ботаника боғи ва Экология бўлими мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилиб, қуриган 29 та дарахтни кесишга хулоса берилган. Келгусида дарахтлар кесилган ушбу ҳудудда 30 та дарахт ҳамда 1020 та бута экилиши режалаштирилган. "Айни вақтда дарахтларнинг қуритилиши бўйича тугатилган жиноят иши прокуратура томонидан тикланиб, барча ҳолатлар қайта ўрганилмоқда", деб ёзди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: