currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИнтизомий жазо чоралари турлари, қўллаш тартиби ва муддатларини биласизми?

Интизомий жазо чоралари турлари, қўллаш тартиби ва муддатларини биласизми?

Ҳуқуқ

calendar

21.07.2025

eye

420

Интизомий жазо чоралари турлари, қўллаш тартиби ва муддатларини биласизми?

Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси. Интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади.

Интизомий жазо чоралари турлари

Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан Меҳнат кодекснинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш. 

Интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби қандай?

Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар, шу жумладан агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, ёзма тушунтиришни талаб қилиши шарт. Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Ҳар бир интизомий қилмиш учун фақат битта интизомий жазо чораси қўлланилиши мумкин. Интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. 

Жазо чорасини танлашда қуйидагиларга эътибор берилади:

▪️ қилмишнинг оғир-енгиллиги;

▪️ содир этилиши ҳолатлари;

▪️ ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атворига.

Интизомий жазо иш берувчининг буйруғи орқали расмийлаштирилади. Ушбу буйруқ қабул қилинганидан сўнг, уч иш куни ичида (ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан) унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

Ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги буйруқ билан таништирилмаган ходим интизомий жазоси бўлмаган деб ҳисобланади.

Агар ходим буйруқ билан танишишни рад этса, бу ҳолат ҳам ҳозир бўлган гувоҳлар иштирокида далолатнома билан расмийлаштирилади. 

Интизомий жазо қўллаш муддатлари

Ҳар қандай жазо белгиланган муддатларда қўлланилиши шарт. Бу ҳақда Меҳнат кодексининг 314-моддасида аниқ белгиланган.

Жазо қўллаш муддатлари қуйидагича:

Интизомий қилмиш аниқланганидан сўнг дарҳол, бироқ бир ойдан кечиктирмай жазо қўлланилиши керак, бунда ходим таътилда ёки вақтинча ишга лаёқатсиз бўлса, ушбу давр ҳисобга олинмайди.

Қилмиш содир этилган кундан эътиборан:

▪️ олти ойдан кечиктирмай;

▪️агар қилмиш тафтиш, молиявий-хўжалик ёки аудиторлик текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, 2 йилдан кечиктирмай интизомий жазо қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, жиноят ишини юритиш даври ушбу муддатларга киритилмайди.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 254

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


10-октябр 2025, 04:44
513

Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.


9-октябр 2025, 04:13
417

Мукофотни ошкора ваъда қилиш: тўлаш ва бекор қилиш тартиби

Фуқаролик кодексининг 981-моддасига мувофиқ, агар бир шахс муайян ҳаракатни бажарган шахсга мукофот ваъда қилса, ва эълондаги шартларга мувофиқ ҳаракат амалга оширилса, у ҳолда мукофотни тўлаш мажбурияти юзага келади.


21-октябр 2025, 11:03
381

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.