Ҳуқуқ
13.06.2025
52
Меҳнат кодексининг 295-моддасига кўра, меҳнат интизоми барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсунишидир.
Иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларнинг меҳнат интизомига риоя етиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши шарт.
Меҳнат интизоми нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари, меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади.
Демак, меҳнат интизоми таъминлашнинг қуйидаги 3 та усули мавжуд:
1. Нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш.
2. Ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш.
3. Меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш.
Нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиб бериш меҳнат интизомини таъминлашнинг асосий шарти бўлиб ҳисобланади. Иш берувчи ходимларни меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш имконини берадиган асбоб-ускуналар, техник воситалар, ҳужжатлар билан таъминлаши, меҳнат муҳофазаси ва гигиенаси, меҳнат хавфсизлиги билан таъминлаши, ходимларга иш ҳақини ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаш ишлаш учун зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратишга киради. Меҳнат интизомининг ҳолати иш берувчи томонидан айнан ушбу мажбуриятларни бажарилишига боғлиқдир. Нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб бериш кейинчалик ходимларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш имконини беради. Интизомий жазо чоралари сифатида, ҳайфсан, жарима, меҳнат шартномасини бекор қилиш каби жазолар қўлланилиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.