Ҳуқуқ
21.12.2023
1 370

Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Ҳозирда дарахтлар ва буталарни кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун бир нечта маъмурий жавобгарлик турларининг мавжудлиги бу борада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилмоқда ва турли муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.
Шунингдек, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсациявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланади.
Қонун билан дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.
Қонун дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга, шунингдек мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга хизмат қилади.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.
Дарахт кесган ходим жами 45 миллион сўм тўлаб, 100 туп дарахт экадиган бўлди
Фарғона вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Марғилон шаҳар бўлимига шаҳар болалар шифохонаси ҳудудида дарахтлар кесилаётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди. Мурожаат ўрганилганида шифохона ҳудудида техник ходим М.И. томонидан бир туп ўрмон фондига кирмайдиган кўп йиллик сасна дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз кесилганлиги аниқланди.
Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди
Қонунга асосан дарахтларни кесиш ёки шикаст етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.
Расман: Дарахт кесган юридик шахсларга молиявий санкциялар қўлланилади
Қонун 1 мартдан кучга кирди.
Навоийда қурилиш қилаётган МЧЖ раҳбарига дарахт кесгани учун 92 млн сўм жарима солинди
Маълум қилинишича, ҳозирда тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.