Ҳуқуқ
04.03.2025
1 147

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда экологик муаммолар борган сари долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Мазкур муаммоларни ҳал қилишга қаратилган тизимли ишлар ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, яқинда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Шунингдек, 2022 йилнинг ўзидаёқ дарахт кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилган. Бироқ, ҳалигача айрим ҳудудларда дарахтларни ёппасига ноқонуний тарзда кесиш ёки тегишли қоидаларга амал қилмаган ҳолда бошқа жойга кўчириб ўтказиш ҳолатлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолатлар қонунчиликда қандай тартибга солинган?
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун махсус рухсатнома олиш шарт.
Бунда дарахтларни кесишда амал қилиниши мажбурий бўлган махсус тартиб-қоидалар мавжуд. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга санитария мақсадларида, шунингдек, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолатлардагина йўл қўйилади ҳамда тўлов асосида амалга оширилади, бундан санитария мақсадида кесиш ҳоллари мустасно.
Шунингдек, бунда талабгор рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун ариза топшириши лозим. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ваколатли орган томонидан кўриб чиқилиб, дарахт ва буталар жойига чиқиб ўрганилади. Шунингдек, жамоатчилик эшитуви ҳам амалга оширилади. Асосли деб топилгандагина, рухсатнома берилиши мумкин.
Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарни кесиш эса:
— қуриётган ёки қуриб қолган;
— декоратив хусусиятини йўқотиш натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;
— касалликка чалинган;
— касаллик тарқатувчи ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг манбаига айланган;
— одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатлардагина амалга оширилади.
Дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш:
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.