currencies image

12 705,79 UZS

59,23

usd

currencies image

14 704,41 UZS

243,07

eur

currencies image

159,20 UZS

1,68

ru



АсосийЯнгиликларДавлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади

Давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади

Ҳуқуқ

calendar

24.12.2024

eye

248

Давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (847-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 5 турдаги давлат хизматлари проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

Бунда:

Қуйидаги давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:

🔹 электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш.

Проактив давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларисиз ваколатли органлар ташаббуси билан кўрсатиладиган давлат хизматлари.

Шунингдек, қуйидаги давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:

🔸кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

🔸 кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва ушбу манзилга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

🔸 давлатга тегишли бино ёки иншоотни бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔸 “E-auksion” электрон савдо платформасида кўчмас мулк объектларини сотиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔸 тиббий фаолият учун лицензия билан бирга рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш;

🔸 хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан бирга ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш.

Композит давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг битта мурожаати асосида ваколатли органлар томонидан кўрсатиладиган икки ва ундан ортиқ давлат хизматлари мажмуаси.

Бундан ташқари, қуйидаги 2 турдаги рухсат этиш хусусиятига эга давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:

➖махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини (БАД) олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома;

➖маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш.

Қуйидаги 3 турдаги фаолият турларини хабардор этишни назарда тутувчи давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:

▪️божхона брокери фаолияти;

▪️халқаро куръерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият;

▪️нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолият.

Шу муносабат билан,  белгиланган нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этишга доир ортиқча тартиблар бекор қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
983

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
962

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
899

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
877

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.