currencies image

12 589,35 UZS

83,46

usd

currencies image

14 656,52 UZS

97,17

eur

currencies image

157,64 UZS

1,25

ru



АсосийЯнгиликларДавлат органлари ҳудудларидан савдо ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланиш мумкин

Давлат органлари ҳудудларидан савдо ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланиш мумкин

Ҳуқуқ

calendar

11.08.2025

eye

42

Давлат органлари ҳудудларидан савдо ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланиш мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларига туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишни ташкил этишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 478-сонли қарори қабул қилинди.

 Қарорга кўра, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб тадбиркорлар ўзларига тегишли бинолар ва иншоотларга туташган ер майдонларини, жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари доимий фойдаланишдаги ерларини (таълим ва тиббиёт муассасалари ҳудудларидан ташқари) мавсумий умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ижарага олишлари мумкин.

Ижара шартлари қуйидагича белгиланган:

— аукционсиз – тўғридан-тўғри, агар ер тадбиркор объекти билан чегарадош бўлса;

— бир календарь йилига – узайтириш имконияти билан;

— ижара тўлови – ер солиғининг 3 баробаригача миқдорда бўлса;

— шартномалар Давлат солиқ қўмитаси томонидан назорат қилинадиган электрон тизим орқали расмийлаштирилади.

Илк бор қуйидаги ягона талаблар белгиланди:

— барча объектлар аввалдан тасдиқланган схема ва меъморий “дизайн-код”га мувофиқ жойлаштирилади;

— келишувсиз капитал қурилиш ва ташқи кўринишни ўзгартириш тақиқланади;

— шартлар бузилганда – объект бузилади ва шартнома бекор қилинади.

Ҳудудий ҳокимликлар 2025 йил 1 октябрга қадар:

— ноқонуний ўрнатилган объектларни инвентаризация қилиши;

— уларни қонунийлаштириши ёки ҳудудни бўшатишни таъминлаши;

— тасдиқланган схемалар ва дизайн-кодларни расмий веб-сайтларида жойлаштириши лозим.

Шунингдек, ижара тўловларини давлат органлари ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимлаш тизими жорий этилди. Бу маҳаллий ҳокимиятларни тадбиркорлик фаолиятини легаллаштиришга қизиқтиришга хизмат қилади.

Янги тартиб қуйидаги имкониятларни яратади:

— маҳаллалар ва кўчаларда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш;

— нозорат масканида ижара (ёки яширин ижара) улушини камайтириш;

— шаҳарларнинг ташқи кўринишини тартибга солиш;

— бюджет тушумларини ошириш.

Улашиш: