Ўзбекистон
03.11.2023
1 921

Бугун Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилди. Бу галги суд мажлисида суд-тиббий эксперти М.Д марҳум болаларнинг мурдасида ўтказилган экспертиза натижалари бўйича кўрсатма бериш баробарида раислик этувчи ҳамда адвокатларнинг саволларига жавоб қайтарди. Ўтган галги суд мажлисида адвокатлардан бири ҳолатга янада ойдинлик киритиш мақсадида вафот этган болаларнинг мурдасини эксгумация қилиш, уларда патологоанатом экспертизаси ўтказиш масаласини ҳал қилиш юзасидан илтимоснома киритган эди. Судья экспертнинг мазкур илтимосномага муносабатини сўради. Аммо М.Д эксгумация қилиш бефойда эканини таъкидлади. Унинг фикрича, марҳум болалар “Этилен гликол” ёки “Пропилен гликол” моддаларидан захарланиш туфайли вафот этган тақдирда ҳам дафн қилинганидан 30 сутка ўтгандан кейин бу ҳолатни аниқлаб бўлмайди. Судда видеоконференцалоқа орқали гувоҳлик берган андижонлик экспертнинг айтишича эса “Этилен гликол” ёки “Пропилен гликол” моддаси мурдада бор-йўқлигини 3-6 кунгача аниқлаш мумкин холос. Фуқаро Б.Р. жабрланувчининг қонуний вакили дея эътироф этилган. У Жиззах вилоятидаги тиббиёт муассасаларида жиянининг аҳволи ўнгланмагач, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб борганини билдирди. Қолаверса, Б.Р давлат айбловчисининг жазо масаласидаги саволига жавобан мабодо судланувчиларнинг айби исботланган тақдирда уларга оғирроқ жазо беришни, судланувчиларга авфнома ёки амнистия сингари бағрикенглик чоралари қўлланилмаслигини сўради. Суд 2023 йил 6 ноябрь куни ўз ишини давом эттиради. Хуршид СУЛТОНОВ, журналист
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.