currencies image

12 929,37 UZS

17,70

usd

currencies image

13 963,72 UZS

69,61

eur

currencies image

152,87 UZS

2,14

ru



АсосийЯнгиликларЭлектр энергиясидан фойдаланишда қандай қоидаларни бузиш ҳолатлари жаримага тортилади

Электр энергиясидан фойдаланишда қандай қоидаларни бузиш ҳолатлари жаримага тортилади

Ҳуқуқ

calendar

24.03.2025

eye

181

Электр энергиясидан фойдаланишда қандай қоидаларни бузиш ҳолатлари жаримага тортилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда энергиянинг исрофгарчилиги, ундан фойдаланиш қоидаларини ва электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жазо белгиланган.

1. Электр ва иссиқлик энергиясини исроф қилиш МЖтК 100-м.:

▪️ ишлаб чиқариш заруратисиз электр двигателлари, электр печлари ва бошқа электр ва иссиқлик ускуналарини мунтазам равишда кам ишлатиш ёки электр қувватини бекорга сарфлаб, уларнинг бўш туришига йўл қўйиш;

▪️ сиқилган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда йўқотилиши;

▪️ энергия таъминоти ташкилотининг рухсатисиз электр энергиясидан хизмат ва бошқа хоналарни иситиш учун, ишлаб чиқариш жараёнида кўзда тутилмаган мақсадларда фойдаланиш;

▪️ электр энергиясидан хизмат ва бошқа хоналарни ёритиш учун, ишлаб чиқариш жараёнида кўзда тутилмаган мақсадларда исрофгарлик билан фойдаланиш.

Электр энергиясини исроф қилганлик учун мансабдор шахслар учун жавобгарлик: биринчи марта - мансабдор шахсларга 5-15 БҲМ миқдорида жарима (исрофгарчилик даражасига қараб); маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса - 15-30 БҲМ миқдорида жарима қўлланилади.

2. Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш МЖтК 101-м.:

▪️ умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш;

▪️ҳисоблагичларни, шу жумладан пломбаларни қасддан бузиш;

▪️ ҳисоблагич кўрсаткичларни ўзгартириш.

Юқоридаги қоидаларни бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахслар учун жавобгарлик - 20-25 БҲМ миқдорида жарима белгиланади.

3. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш МЖтК 102-м.

Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш учун бундай объектларнинг эгалари ва ижарачилари - мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар жавобгар бўладилар. Муҳофазанинг ўзи нимани англатиши тегишли Қоидаларнинг 3-бобида батафсил ёзилган.

МЖтКда кучланиш даражасига қараб электр тармоғининг шикастланиши учун қуйидаги  жарималар кўзда тутилган:

1) агар қоидабузарлик истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлса, кучланиши 1000 волтгача бўлган электр тармоқларига шикаст етказилган ёки халқ хўжалигига бошқа зарар етказилган бўлса, - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима белгиланади;

2) агар қоидабузарлик истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлса, кучланиши 1000 волтдан юқори бўлган электр тармоқларига шикаст етказилган ёки халқ хўжалигига бошқа зарар етказилган бўлса, - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Улашиш: