Ҳуқуқ
01.07.2024
353
Баъзида электрон кутубхоналардан фойдаланиш вақтида маҳаллий ва хорижий муаллифлар асарларининг рақамли шаклдаги кўчирма нусхалари барча интернет фойдаланувчилари учун ўқиш ва юклаб олиш имконияти билан жойлаштирилганлигига гувоҳ бўламиз. Аслида бу ҳолат қанчалик қонуний?
Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунига кўра, ушбу ҳолат асарлардан фойдаланиш усулларидан бири ҳисобланади.
Қонуннинг 26-моддасига кўра фуқаролик муомаласига қонуний тарзда киритилган асарларнинг нусхаларини ахборот-кутубхона муассасалари томонидан вақтинчалик фойдаланишга муаллифнинг ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ва ҳақ тўламаган ҳолда беришга йўл қўйилади.
Бунда муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган, рақамли шаклда ифодаланган асарларнинг нусхалари, шу жумладан ахборот-кутубхона муассасаларининг ресурсларидан ўзаро фойдаланиш тартибида бериладиган асарларнинг нусхалари бу асарларнинг рақамли шаклдаги кўчирма нусхаларини яратиш имкониятини истисно этиш шарти билан фақат ахборот-кутубхона муассасаларининг биноларида вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.
Яъни асарларнинг рақамли шаклдаги нусхалари фақат ахборот-кутубхона муассасалари бинолари ҳудудида фойдаланилиши ҳамда асарларни юклаб олиш имкониятини чеклаб қўйган ҳолда жойлаштирилиши лозим.
Агар кутубхоналар муаллифлик ҳуқуқи объектларини барча интернет фойдаланувчилари учун очиқ ҳолда жойлаштирмоқчи бўлса, ҳуқуқ эгаси ёки ваколатли шахслар билан шартнома тузишлари лозим.
Қонуннинг 19-моддасига биноан юридик ва жисмоний шахслар, ушбу Қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан ёхуд улар бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин.
Ушбу талаблар кутубхоналар томонидан бажарилмаслиги қонунчиликда белгиланган тартибнинг бузилиши ҳисобланади.
Қонуннинг 62-моддасига асосан ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарларни барчанинг эътиборига етказиш, такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.
Қонун талабларининг бузилиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1771-моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.
Шу билан бирга, Қонунга мувофиқ муаллиф ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли
Шу боис, асарларни такрорлаш, асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш, асарни барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқлари фақат ҳуқуқ эгаси ҳамда ваколатли шахсга тегишли эканлиги сабабли кутубхоналар фаолиятида Қонуннинг 26-моддаси талабларига риоя қилиши ёки асарлардан фойдаланиш учун ҳуқуқ эгалари билан қонунда белгиланган тартибда ёзма шаклда шартнома тузган бўлиши лозим.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар
Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.