#NoComment
02.01.2026
247

Юртимизда йиллар давомида дорихоналарда рецептсиз антибиотиклар, гормонал препаратлар ва ҳатто инъекция воситаларини харид қилиш одатий ҳол эди. Исталган дорихонага кириб “Беш дона цефтриаксон беринг”, дея дори ва шприцни бемалол олиш мумкин... эди.
2025 йил 10 декабрдан эса бу амалиёт кескин ўзгарди. Энди рецепт талаб қилинадиган дориларни олиш учун шифокор кўригидан ўтиш ва электрон рецепт расмийлаштириш шарт. Янги тартиб жамоатчилик орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди: одамлар нимадан норози, тизим қанчалик зарур ва бу ислоҳот қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Расмий маълумотларга кўра, тизим 2025 йил бошида Юнусобод туманида синов тариқасида жорий этилган. Аммо мажбурий тартибда ишга туширилганидан икки кун ўтиб, DMED тизимида техник узилишлар кузатилди. Поликлиникалар ва дорихоналарда навбатлар пайдо бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни “турбулентлик даври” деб баҳолаб, Германия тажрибасида ҳам шундай муаммолар дастлабки йилларда кузатилганини таъкидлади.
Электрон рецепт учта асосий вазифани кўзлайди:
– коррупцияга қарши кураш (дорилар ХПН бўйича ёзилади);
– шифокор масъулиятини ошириш (барча тайинловлар электрон тарзда қайд этилади);
– полипрагмазияни чеклаш (битта рецептда кўпи билан бешта дори).
Биринчи босқичда рецепт асосида:
– антибиотиклар;
– гормонал препаратлар;
– барча инъекцион ва инфузион воситалар берилади.
Масалан, таблетка парацетамол рецептсиз сотилса, инфузион шакли фақат рецепт билан берилади.
Аҳоли дори-дармонлар ҳақида:
– Uzpharmagency.uz;
– PharmUz мобил иловаси;
– қадоқдаги “рецепт бўйича” белгиси;
– 24 соатлик Call-марказ (+998 71 202 50 00) орқали маълумот олиши мумкин.
Бемор шифокор қабулига боради, электрон рецепт расмийлаштирилади ва QR-код орқали дорихонадан дори олинади. Рецепт бир ой амал қилади, дорини қисмлаб харид қилиш мумкин. Бироқ молиявий имконияти чекланган беморлар учун бу айрим қийинчиликлар туғдириши мумкин. Вазирлик бу масала устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
– Тошкент шаҳрида 152 та тиббиёт муассасаси ва 1570 та дорихона (100%) уланган;
– 15 та тажриба туманда 535 та клиника ва 2889 та дорихона қамраб олинган;
– хусусий клиникаларнинг 49 фоизи тизимдан фойдаланмоқда.
Оилавий поликлиникаларда шусиз ҳам беморларни кўришга улгуриб-улгурмаётган врачларга бу қўшимча юк бўлмадими?
Электрон рецепт тизими – муқаррар ислоҳот. Антибиотиклар истеъмоли глобал муаммога айланган бир пайтда бу қадам объектив зарурат. Бироқ жорий этиш жараёнидаги техник узилишлар ва ахборотдаги ноаниқликлар аҳолининг ишончини синовга солмоқда.
Тизим тўғри, аммо уни босқичма-босқич ва пухта тайёргарлик билан жорий этиш мақсадга мувофиқ эди. Вақт бу қарорнинг самарасини кўрсатади.
Энди асосий савол: шошилинч ҳолатларда нима қилиш керак?
Вазирлик берган маълумотга кўра, 103 рақами орқали “тез ёрдам” чақириш, шошилинч қабул бўлимлари ва навбатчи врачлар тизими сақлаб қолинган. Шунингдек, рецептсиз бериладиган асосий дорилар рўйхати ҳам мавжуд.
Фойдали маълумотлар:
– Саволлар учун: 1003 (24/7)
– Telegram бот: @ssv_pilotbot
– Дорилар ҳақида: uzpharmagency.uz, PharmUz
– Тез ёрдам: 103
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.