Ўзбекистон
04.02.2024
987

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини хорижий тил ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Унга кўра, 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:
умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфларида тажриба-синов тариқасида ўқувчиларнинг танловидан келиб чиқиб “Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” ёки “Бизнес ва касб-ҳунар” йўналишлари бўйича ҳам ўқув жараёни босқичма-босқич ташкил этилади (таянч ўқув режа асосида ўқитиш билан бир қаторда);
Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:
5–9-синфларда хорижий тилга ўқитиш интенсивлигини ошириш орқали ўқувчиларда базавий билим ва нутқий кўникмалар шакллантирилади;
10–11-синфларда хорижий тилни ўқитишда асосий эътибор ўқувчиларнинг академик ёзув ва гапириш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилади;
“Фанларни чуқурлаштириб ўқитиш” йўналиши доирасида хорижий тил фанини танлаган ўқувчилар 10–11-синфларда иккинчи хорижий тилга ўқитилади;
хорижий тил йўналишида педагоглар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига бир вақтнинг ўзида ҳам ўқиш, ҳам педагогик фаолиятни амалга ошириш имконини берувчи мослашувчан дарс жадвали жорий қилинади.
2024 йил 1 майга қадар 11-синфда иккинчи хорижий тилнинг камида А2 даражада ўзлаштирилишини назарда тутувчи хорижий тил фани бўйича ўқув режа ва дастурлар такомиллаштирилади.
2024 йил якунига қадар умумий ўрта таълим муассасаларига хитой, немис, француз, корейс, инглиз ва япон тиллари бўйича малакали мутахассислар жалб қилинади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Тошкентда 11-синф ўқувчиси мактаб ошхонасида "димавушка" тутатди
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 97-мактаб ўқувчилари мактаб ошхонасида кучли тутун чиқарувчи моддани тутатгани ҳақида хабарлар тарқалди.
19 мартдан мактаб ўқувчилари таътилга чиқади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, III-чоракнинг сўнгги ўқиш куни 18 март бўлади.
ИИВ мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлгани тўғрисидаги видеога изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақидаги хабарларга Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.