Ўзбекистон
20.12.2024
264

Қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш, бу борада Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида Оролбўйида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари, секторлар раҳбарлари энг олис, чекка ҳудудларда бўлиб, одамлар билан мулоқот олиб боряпти.

Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг «Қўнғирот», «Қоратол» овулларида аҳоли, «маҳалла еттилиги» билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Нукусдан уч юз километр узоқда жойлашган Элликқалъа тумани «Чуқурқоқ» овули аҳолиси билан мулоқотларда аввалги сайёр қабуллардаги мурожаатлар бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳам ўрганилди.

Шу куни аҳоли учун арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди, уларга қишки кийим-бошлар, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Нукус шаҳридан етмиш километр олисдаги Қораўзак тумани «Қутли макон» маҳалласида ташкил қилинган навбатдаги сайёр қабулда асосан табиий газ, электр энергияси, соғлиқни сақлаш, солиқ имтиёзлари бўйича қатор мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Шунингдек, чекка-олис овулларда уйма-уй юрилиб, оғир шароитдаги оилалар, беморлар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

Президент Халқ қабулхоналари ва секторлар ҳамкорлигидаги бу каби амалий ишлар, аҳоли билан мулоқотлар, сайёр қабуллар Оролбўйининг қолган ҳудудларида ҳам ташкил қилиняпти.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.
Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш жиноят ҳисобланадими?
"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритилди.