currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЕр талон-торож бўлмайди

Ер талон-торож бўлмайди

Ўзбекистон

calendar

11.06.2021

eye

291

Ер талон-торож бўлмайди

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Президент Фармонининг долзарблиги шундаки, кейинги йилларда ер билан боғлиқ муаммолар жуда катта норозиликларни келтириб чиқараётган эди. Фуқаролар бузилган, тортиб олинган уйлари, ер участкалари, савдо дўконлари учун компенсация ололмасдан неча йиллаб сарсон-саргардон бўлиб идорама-идора юрганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ер тўғрисидаги мана бу машмашалар эса ўтмишда қолгани рост бўлсин. Қайта такрорланмасин! Яқин ўтмишда: Очкўзлик хуружи… Ҳокимликларнинг якка ҳокимлиги ер бериш борасидаги турли-туман “ўйин”ларда яққол намоён бўлган йилларни барчамиз яхши эслаймиз. 90- йилларнинг ўрталари, 2000 йилларнинг бошида ер васиқаси фақат “қозонга” яқин юрганларга текканига ҳам кўпчилик гувоҳ. Энг ачинарли томони шундаки, ўша кезларда амалдорларнинг ўзи-ку, ўзи, “ чаққонроқ” ходимлари ва ҳатто қариндошлари, ошналарига яхши унумдор, сувли ерларни 100 гектарлаб бўлиб берган ҳокимлар ер олиб фермерлик қиламан, тирикчилик қилиб, бола-чақамни боқаман, яхшироқ кун кўраман, деган оддий халққа сувсиз, шўр, тошлоқ ерлардан етти марта ўлчаб, миннат қилиб, зўрға беришдан заррача хижолат бўлишмагани ҳам айни ҳақиқат. Боз устига режаларнинг тошлоқ ерга баланд қўйилиши ҳам фақат ташландиқ ер эгаларига янги ва янги ташвиш ҳамда қайта ва қайта имтиҳон бўларди. Очкўзлик қилиб олинган серҳосил, унумдор ерлар эса, қаровсизлик ва меҳрсизликдан ўт босган майдонга айлангани ер эгасига айланган амалдорларни, уларнинг яқин қариндошларини ташвишга солмасди. Афсуски, ҳокимлар ерларнинг бундай ачинарли аҳволга келганига заррача ачинмади, керак бўлса, бу ерлардан кўзини юмиб ўтишга ўрганди, бу ерларни қайтариб олишни хаёлига ҳам келтирмади. Қайтанга оптималлаштириш даври келганида ерни хор қилганларнинг қўли яна баланд келди, улар яна сийланди. Қонун устун бўлса, манфаат ҳимояланади  Яхши биламиз, ҳар қандай фармон ва қарор қабул қилингандан сўнг, албатта, уни халққа етказиш, ҳаётга татбиқ этиш муҳим жараён ҳисобланади. Ҳуқуқий билими етарли бўлмаган одамни алдаш, саводи ҳаминқадар кишини ваҳимага солиш, ўз домига илинтириш, ишонтириш жуда осон. Президентимизнинг мазкур Фармони ҳам халқ ўртасида катта шов-шувларга  сабаб бўлиши шубҳасиз. Кимдир бу ҳужжатни тўғри тушунтирса, кимдир эса ўз манфаатини кўзлаб, фойдаланиб қолиш учун коррупция эшикларини каттароқ очиб қўйишга ҳам ҳаракат қилади. Бу эса ер масаласидаги янги муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Қишлоқ аҳли жуда содда, ишонувчан бўлади. Унга “Янги ҳужжат чиқибди, ерингни тортиб олишади, тезроқ ҳаракатингни қил”, дейишса худди ерини биров ҳозироқ тортиб оладигандек таҳликага тушиб қолиши аниқ. Шу тариқа одамларнинг ичига ғулғула туширадиган сўзлардан қўрқиб, чоралар излашга, кимларгадир пул бериш йўлини ахтаришади. Таниш-билишларни ишга солиш керак, бор-будини йиғиштириб, кимларнингдир қўлига тутқазишлар, яъни коррупция балоси бошланади. Қонун орқага қайтиш кучига эга эмас. Қонуний ҳал этилган масалани ҳеч ким ўзгартира олмаслигини, қонунни бузиб кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини ҳамюртларимиз яхши тушуниб олишлари керак. Жорий йилнинг 1 августидан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади. Бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар сақланиб қолиши Фармонда белгилаб қўйилди. Фармонда ноқонуний ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисидаги “Ерни ноқонуний эгаллаб олганлик ёки ерга оид бошқа ғайриқонуний ҳолат юзасидан хабар бериш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Бунинг учун ҳолат чиндан ҳам ноқонуний бўлиши ва тасдиқланиши керак. Ерга оид қонунбузилиш ҳолатлари хусусида, аввало, кадастр идорасига, қолаверса, прокуратура ва адлия органларига хабар бериш лозим”, деган норма ҳам киритилган. Фармондаги яна бир жиҳат барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва заҳирага олинган ерлардан ажратилиши, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, заҳирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланиши ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиб учун асос бўлиши янада муҳимдир. Бу тартиб ҳам жорий йилнинг 1 августидан амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Янги Фармон ерга янгича муносабатни, янгича тартибга амал қилишни тақозо этади. Умид қиламизки, энди “ ишбилармонлар” кўзига яхши кўринган ерни ҳокимлар билан келишиб, “ сотиб” олишига йўл қўйилмайди. Минглаб дарахтларни бир кечада кесиб, қурилиш майдонига айлантиришга рухсат берадиган хуфиёна қарорлар энди узоққа бормайди… Маруса ҲОСИЛОВА, “Инсон ва қонун” мухбири

Улашиш:

Бошқалар

26-ноябр 2024, 12:47
2 157

Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.


18-ноябр 2024, 05:34
1 872

Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Қонунга кўра, юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 776

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 680

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.