#NoComment
01.07.2024
332
Евроосиё тараққиёт банки Марказий Осиёдаги чучук сув билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиб, минтақада сув инфратузилмасига йилига икки миллиард доллар сармоя етишмайди, бунинг натижасида 2025-2030 йиллар оралиғида 12 миллиард долларлик маблағ бўшлиғи қолади, деган хулосага келди.
Энг қийин вазият Ўзбекистонда – танқислик йилига тахминан 826 миллион доллар, Қозоғистонда – йилига 700 миллион доллар, Тожикистонда – йилига 209 миллион доллар.
Банк муаммони ҳал қилишнинг учта вариантини таклиф этади - халқаро тузилмалар ва ривожланиш агентликларидан молиялаштиришни жалб қилиш, хусусий манбалардан молиялаштиришни жалб қилиш ва тариф тизимини ислоҳ қилиш.
Улашиш:
Бошқалар
“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?
Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.
Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар
Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида
Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.
1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб
Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.