currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЕвропаликлар қиммат уйлардан воз кечмоқда

Европаликлар қиммат уйлардан воз кечмоқда

Ўзбекистон

calendar

14.04.2023

eye

1 445

Европаликлар қиммат уйлардан воз кечмоқда

Кўплаб инқирозлар ва нархлар ошишига дуч келган европаликлар уй харид қилмай қўйишди, унинг ўрнига ўзлари яшаш жойи барпо этишга киришишмоқда. Ҳатто ёш оилалар ҳам ўзларининг шахсий уйларини қуришга мажбур бўлишмоқда. Даррен Шамбон, мутахассислиги бўйича ошпаз бўлиб, Франциянинг жануби-ғарбий қисмида Aндре де Бутердан сомондан уй қуриш техникасини ўрганаётган тўққиз нафар стажёрдан бири. Aндренинг сўзларига кўра, унинг фаолиятига қизиқувчилар пандемиядан сўнг кескин ўзгарган. Aгар илгари экобинолар тор доирадаги одамларни қизиқтирган бўлса, бугунги кунда деярли бутун ўрта синф бундан манфаатдор. "Одамлар автоном, барқарор ва табиий уйни орзу қиладилар", дейди қурувчи. Унинг шогирдлари атроф-муҳит ҳақида қайғурадилар ва кўпинча банклар таклиф этадиган кредитларга боғланишни хоҳламайдилар. Француз экспертларининг фикрича, март ойида фоиз ставкаларининг тез ўсиши фонида ипотека кредити бўйича аризаларнинг 45 фоизи рад этилган. Шарқий Европанинг Фегивернек шаҳрида яшовчи Иштван Бейнок ва унинг рафиқаси Кинга қадимий хом ғишт техникасидан фойдаланган ҳолда уй қурмоқдалар. Бу техника бетон қурилиш бозорида ҳукмронлик қилган пайтда унутилган эди. Иштван ўтган ёзни сомон, сув ва тупроқни аралаштириб ғишт тайёрлаш билан ўтказди. “Ўнлаб дўстларим кўмагида жами 17500 дона ғишт ясадим, – дейди у яқинда қамиш билан изоляция қилган уйи олдида ғурур билан туриб. Уй-жой тайёр, уйнинг марказида печка бор, бу уч фарзандли оила учун электр энергиясини деярли икки баробарга камайтиради. Мазкур ҳамёнбоп ва экологик табиий уй инфляциядан энг кўп жабр кўрган мамлакатлар учун жуда қулай ечим бўла олади.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 719

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 474

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 331

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


24-март 2026, 04:49
740

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш тартиби тўғрисида 10 та муҳим саволга жавоб

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизими манзиллилик тамойилига асосланади.

Мавзуга доир янгиликлар: