Ўзбекистон
23.04.2021
1 077
“Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбатида ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – “Legal Tech” электрон ахборот тизими ҳақида маълумот берилди. Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – “Legal Tech” электрон ахборот тизими — Президентимизнинг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига асосан жорий этилган. Қулайлиги нимада? “Legal Tech” электрон ахборот тизими (yurxizmat.uz) кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек, бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотларниннг таъсис ҳужжатлари в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор орқали) электрон шаклда тайёрлаш имконини беради. Сайт харитаси қуйидагича: Хусусан, мазкур сайт 6 та бўлимдан иборат. * судга оид ҳужжатлар; * шартномалар, келишув, битимлар; ишончномалар; * корпоратив ҳужжатлар; * шахсий таркибга оид ҳужжатлар; * ариза, илтимосномалар намуналари; * нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар. Тизим фаолиятининг асосий мезони фойдаланувчиларга белгиланган категориялар орқали тайёр ҳужжатни чиқариб беришдан иборат. Бунда фойдаланувчи ўз хоҳишига кўра ҳужжатни чоп этиши ёки тегишли форматда сақлаб олиши мумкин бўлади. Тизимнинг ишга туширилиши аҳоли, тадбиркорлар билан бир қаторда давлат органларига ҳам катта қулайлик яратадиган ҳуқуқий база бўлади. Чунки ҳозирги кунда Ўзнетда ҳуқуқий ҳужжатларнинг бепул базаси мавжуд эмас эди. Бу эса, ўз навбатида, ҳуқуқий ҳужжатлар тузишда ортиқча вақт ва ресурс сарфланишига сабаб бўлаётган эди. Эндиликда интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлган ҳар бир шахс ҳужжатни тизим орқали тўғридан-тўғри расмийлаштириб олиши мумкин. Тизим, шунингдек, аҳоли давлат органларига ҳужжат намунасини сўраб мурожаат қилишини камайтириши билан ҳам аҳамиятли бўлиб, бунинг ўрнига уларнинг вақтларини бошқа устувор вазифаларга йўналтириш имконини ҳам беради. Энг асосийси, ҳужжатлар намуналарини нотўғри расмийлаштириш орқали юзага келадиган оворагарчиликларнинг олди олинади. Натижада арзимаган ариза тўлдириш учун ҳам адвокат ёки ҳуқуқшуносга мурожаат қилишга зурурат бўлмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Айирбошлаш шартномасини тузиш тартиби қандай?
Айирбошлаш шартномасига нисбатан тегишинча олди-сотди тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Нотариал ҳаракат расмийлаштириш учун фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳажми 87 фоизга қисқартирилди – Адлия вазири
Бугун, 10 октябрь куни Самарқандда бошланган Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссиясининг навбатдаги йиғилишида адлия вазири Акбар Тошқулов сўзга чиқиб, охирги йилларда Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режаларни маълум қилди.
Танишим қарзини қайтармаяпти, қаерга мурожаат қилсам бўлади?
“Автомашинанинг олди-сотди шартномасини бекор қилмоқчиман, хотинимнинг розилиги керакми?”
Касаллиги туфайли шахс ҳужжатни имзолай олмаса қандай йўл тутилади?