currencies image

12 606,73 UZS

49,17

usd

currencies image

14 849,47 UZS

40,34

eur

currencies image

159,86 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларФранция Президенти тунгги Самарқанд бўйлаб сайр қилди (фото))

Франция Президенти тунгги Самарқанд бўйлаб сайр қилди (фото))

Ўзбекистон

calendar

01.11.2023

eye

1 024

Франция Президенти тунгги Самарқанд бўйлаб сайр қилди (фото))

Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилди. [caption id="attachment_23920" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Давлат раҳбарлари ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Регистон мажмуасига ташриф буюрдилар. [caption id="attachment_23918" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Олий мартабали меҳмонга ушбу Шарқ меъморчилиги дурдонасининг қурилиш тарихи, ноёб нақшлари, ушбу маскан билан боғлиқ машҳур воқеа ва шахслар хусусида сўзлаб берилди. [caption id="attachment_23922" align="alignnone" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Франция Президентининг ташрифи Самарқандда ўтаётгани ва айнан Регистондан бошлангани бежиз эмас. Бу ерда халқларимиз ўртасидаги тарихий муштаракликни мужассам этган жиҳатлар кўп. [caption id="attachment_23921" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Хусусан, Соҳибқирон Амир Темур буюк саркарда, савдо ва илм-фан ҳомийси сифатида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга катта таъсир кўрсатган. XV асрда Парижда унинг шарафига «Европанинг халоскорига» деган ёдгорлик қўйилган. Амир Темур ва Франция қироли Шарл VI бир-бирига мактублар юбориб, алоқа ўрнатган. Ёзишмаларда сиёсий масалалар билан бир қаторда савдо-иқтисодий алоқаларга ҳам катта эътибор қаратилган. [caption id="attachment_23913" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Францияда буюк Соҳибқирон ва темурийлар ҳақида кўплаб илмий, бадиий асарлар яратилган. Жумладан, француз мутафаккири ва адиби Вольтер асарида Мирзо Улуғбек, машҳур ёзувчи Жюль Верн романида Регистон маҳобати ҳақида тўлқинланиб ёзилган. Бугун Франция делегацияси айнан шу майдонда бўлиб турибди. Тунги чироқлар билан ёритилган мажмуанинг улуғворлиги ва гўзаллиги меҳмонларда катта завқ уйғотди. Шу ерда Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон биргаликда суратга тушди. [caption id="attachment_23911" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Сўнг Президентлар “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасида бўлдилар. [caption id="attachment_23916" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] [caption id="attachment_23915" align="alignnone" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Бу ерда халқимизнинг буюк ўтмиши рамзлари тўпланган, тарихий шаҳарларимиздаги диққатга сазовор жойларининг нусхалари барпо этилган. Миллий анъаналаримиз билан бирга дўст халқлар билан алоқалар тарихи ҳам акс эттирилган. Хусусан, Афросиёб ёдгорлиги деворларида сақланиб қолган Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тасвирларидан фойдаланилган. Бундай маъно-мазмун, тарих ва бугунги кун уйғунлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди. [caption id="attachment_23915" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Давлат раҳбарлари ўртасида самимий мулоқот бўлди. Самарқанд жаҳон цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири бўлгани, бугун ҳам халқаро саммит ва туризм марказига айланиб бораётгани қайд этилди. Меҳмонларга халқимизнинг бетакрор бадиий, ҳунармандлик ва мусиқий маданияти намойиш этилди. [caption id="attachment_23914" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] [caption id="attachment_23917" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] [caption id="attachment_23923" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: president.uz[/caption] Ташрифнинг асосий тадбирлари, шу жумладан, олий даражадаги музокаралар эртага, 2 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 599

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 204

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
511

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
451

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар: