currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФуқаролик ҳуқуқий муносабатларида зарарни қоплаш тартиби қандай?

Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида зарарни қоплаш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

03.02.2026

eye

30

Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида зарарни қоплаш тартиби қандай?

Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида зарарни қоплаш институти шахсларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Жамиятда иқтисодий муносабатлар кенгайиб, фуқаролар ва юридик шахслар ўртасидаги ҳуқуқий алоқалар мураккаблашиб бораётган ҳозирги шароитда зарар етказиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Бундай вазиятларда етказилган зарарни адолатли ва ўз вақтида қоплаш фуқаролик ҳуқуқининг асосий вазифаларидан бири сифатида намоён бўлади.

Зарарни қоплаш орқали ҳуқуқбузарлик натижасида бузилган ҳуқуқий ҳолат тикланади, айбдор шахснинг жавобгарлиги таъминланади ҳамда келгусида бундай ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади. Шу билан бирга, мазкур институт фуқаролик муомаласида барқарорликни таъминлаш, иштирокчилар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва қонунийликни қарор топтиришга хизмат қилади.

Агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.

Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.

Давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши лозим. Бундай зарарнинг ўрни давлат органининг буджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

Давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бекор қилинган, уларнинг маблағлари етишмаган ёхуд давлат органининг буджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари бўлмаган тақдирда фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Зарар қайси давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган бўлса, суднинг қарори билан зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу органлар мансабдор шахсларининг зиммасига юклатилиши мумкин.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
952

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
902

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
865

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
835

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: