Ҳуқуқ
07.11.2024
572

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштириш керак.
Ўзбекистон фуқаролари 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига чет элга чиқиш паспорти (биометрик паспорт)дан фойдаланган ҳолда мамлакатдан чиқиши мумкинлиги белгиланган.
Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматидан фойдаланувчиларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш маълумотларни йиғиш пунктида амалга оширилади.
Қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизмати фақат миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан кўрсатилади:
хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиши суд ажрими билан тўхтатиб турилганда.
Хизматдан фойдаланувчилар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келиб ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтади.
Кекса, ўзгалар парваришига муҳтож ёки ногиронлиги бўлган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришга оид хизматлар тегишли мурожаатга асосан, бевосита доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали амалга оширилади.
Хизматдан фойдаланувчилар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, маълумотларни йиғиш пункти ходимлари томонидан фуқаро номидан электрон тарзда, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда белгиланган шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун сўровнома белгиланган шаклда тўлдирилади.
Чет элга чиқиш паспорти 10 иш кунида берилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?
Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.
Нотариус ижро хатининг ҳуқуқий табиати ва уни расмийлаштириш тартиби
Нотариус ижро хати суд қарори эмас, балки мажбурий ижрога асос бўладиган нотариал ҳаракат натижасидир.