Life Style
06.01.2024
241
Футбол. Осиё кубоги стартигача 5 кун. Мусобақа ҳақида қизиқарли фактлар
Жорий йилнинг 12 январь куни Қатарда Осиё кубоги бошланади.
Жорий йилнинг 12 январь куни Қатар Осиё кубоги старт олади. Шу муносабат билан, 2 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси турнирга сўнгги тайёргарлик жараёнини ўтказиш учун Доҳага йўл олган эди.
Ундан аввал, 7 январь куни эса Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга қарши ёпиқ машғулот ўйинини ўтказиши режалаштирилган.
Мазкур мусобақа олдидан, Осиё кубоги ва унда Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки бўйича айрим қизиқарли маълумотлар билан танишинг:
– Қатарда старт оладиган бу галги Осиё кубоги ОФК томонидан 18-бор ташкил этилмоқда.
– Қатар Осиё кубоги финал босқичига энг кўп мезбонлик қилган мамлакат, шунингдек, мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳам ҳисобланади.
– Корея Республикаси ва Эрон терма жамоалари турнирда энг кўп иштирок этган бўлсада (15 марта), бош совринни Япония энг кўп қўлга киритган (4 марта, 1992, 2000, 2004, 2011)
– Осиё кубоги финал босқичининг энг яхши тўпурари Али Дайи бўлиб, эронлик ҳужумчи турнирда 14 та гол киритишга муваффақ бўлган.
– Осиё кубоги финал босқичида энг кўп иштирок этган футболчи – Игнатий Нестеров ҳисобланади. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 5 марта ушбу турнирда қатнашган (2004, 2007, 2011, 2015, 2019).
– 2019 йил БАА мезбонлик қилган Осиё кубогида иштирокчи терма жамоалар сони 16 тадан 24 тага кўпайтирилди. Мусобақа давомида жами 51 та учрашув ўтказилган. Шунингдек, 2019 йилда 1956 йилдан 2015 йилга қадар фойдаланилган кубок дизайни ҳам ўзгартирилган.
– Осиё кубоги финал босқичида 1996 йилдан буён мунтазам равишда иштирок этиб келаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 учрашув ўтказган ва уларнинг 13 тасида ғалабага эришган. Жамоамизнинг турнирдаги энг яхши натижаси ярим финал бўлиб, 2011 йил айнан Қатарда қайд этилган.
– Миллий жамоамизнинг Осиё кубокларидаги энг яхши тўпурари эса Александр Гейнрих ҳисобланади (6 гол).
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.