#NoComment
20.12.2025
203

Гиёҳвандлик — бу нафақат алоҳида шахс, балки бутун жамият тараққиётига жиддий хавф сольувчи ижтимоий муаммо ҳисобланади. Айниқса, гиёҳвандлик воситаларини тарғиб қилиш, уларни “оддий” ёки “зарарсиз”дек кўрсатиш ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли гиёҳвандликни тарғиб қилишнинг олдини олиш бугунги кунда долзарб вазифалардан биридир.
Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар жамият хавфсизлиги, айниқса ёшлар саломатлиги учун энг катта таҳдидлардан бири ҳисобланади. Ушбу хавфга қарши курашиш мақсадида жамоатчилик назорати жуда муҳим ҳисобланади. Ҳозирги кунда гиёҳванд моддаларни ижобий кўрсатадиган материаллар (мақола, видео, расм, баннер ва бошқалар), ижтимоий тармоқлар, сайтлар ёки оммавий ахборот воситалари орқали реклама қилиш, ёшларни ёки бошқа шахсларни гиёҳванд моддаларни синаб кўришга ундаш каби ҳолатлар учрамоқда. Албатта, бу каби ҳолатлар салбий оқибатлари келтириб чиқаради. Масалан, ёшларни нотўғри қарорлар қабул қилишга ундайди, соғлиқнинг ёмонлашувига ва руҳий бузилишларга олиб келади, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг кўпайишига сабаб бўлади, оилавий ва ижтимоий муаммоларни кучайтиради.
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситаларини тарғиб қилиш қонун билан тақиқланган. Жиноят ва маъмурий жавобгарликнинг мавжудлиги фуқароларни бундай ҳаракатлардан тийиб туришда муҳим роль ўйнайди. Қонун нормаларини аҳолига ҳамда ёшларга тушьунтириш профилактиканинг муҳим қисмидир.
Бунда албатта ОАВ ва ижтимоий тармоқларда гиёҳвандликни тарғиб қилувчи материалларга қарши қатъий назорат ўрнатиш муҳим. Шу билан бирга, фойдали ва тарбиявий контентни кўпайтириш, соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш зарур.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни тарғиб қилиш жавобқарлик келтириб чиқаради Жиноят кодексининг 274-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шунингдекбундай моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш қонунга хилоф ҳисобланади ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Гиёҳвандликни тарғиб қилишни олдини олиш — бу фақат давлат органларининг эмас, балки бутун жамиятнинг умумий вазифасидир. Ҳуқуқий чоралар, таълим-тарбия, оила ва жамоатчиликнинг ҳамкорлиги орқали ёшларни зарарли иллатлардан асраш мумкин.Соғлом авлод — барқарор ва фаровон жамиятнинг пойдеворидир.
С.Хурсанов,
Балиқчи тумани адлия бўлими
бош маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?
«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.