Ўзбекистон
29.03.2025
381
Барча шарт-шароит, иситиш ва совитиш тизимига эга бўлган электропоезд вагонлари Россия давлатида ишлаб чиқарилган бўлиб, кенг, шинам ва хавфсизлиги билан ажралиб туради. 6 та вагондан иборат бўлган мазкур электропоезднинг умумий сиғими 586 йўловчига мўлжалланган, тик ҳолатда кетувчи йўловчилар билан ҳисоблаганда бир вақтнинг ўзида мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатади, -дейди "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ шаҳар атрофида йўловчи ташиш МЧЖ маркетинг ва сервис хизмат кўрсатиш бўйича директори ўринбосари Дилмурод Убайдуллаев. - Ушбу электропоезд Гулистондан Чиноркентгача бўлган масофани 3 соату 30 дақиқада босиб ўтади.
Йўл ҳақи ҳам қиммат эмас. Гулистондан Тошкентгача 20 минг сўм бўлса, Чиноркентгача катталар учун йўл ҳақи 40 минг сўм, болалар учун эса 23 минг сўм. Тўловни АТТО транспорт картаси ёрдамида тўлаш ёки чипталарни темирйўл чиптахоналаридан ҳам харид қилиш мумкин.
Электропоезд ҳаракатланиш жадвалига асосан ҳар куни қатнайди. Гулистондан тонги соат 6:11 да йўлга чиқса, Чиноркентдан Гулистонга қараб 15:43 да жўнаб, 19:00 да Гулистонга етиб келади.
Ушбу йўналишда электропоезд қатнови йўлга қўйилгани сирдарёлик саёҳатчиларга Чиноркентга бориб, Бўстонликнинг гўзал манзараларини томоша қилиб, мароқли ҳордиқ чиқариб қайтиш имконини беради.
Улашиш:
Бошқалар
Субсидияга ариза бериш бошланди: муҳим 7 саволга жавоб
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади.
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
Ходимнинг қандай маблағларини ундирувга қаратиб бўлмайди?
Бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга ундирувни қаратиб бўлмайди.