Ўзбекистон
12.02.2024
181
Жорий йилнинг 12-15 февраль кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида февраль ойи ўртаси учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳарорат 12-13 февраль кунлари кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ бўлади. 14-15 февралда бундан ҳам илиқ – кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 19-24 даража илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони февраль ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10-12 даражага юқоридир.
Бундай қуруқ об-ҳаво Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 16 февраль куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даражагача бироз пасаяди.
Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 16 февралда келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда
15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 12 февраль куни қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахт Тошкентда 12-16 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-13 февралда кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ, 14-15 февралда кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 19-22 даража илиқ бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар нималарга мажбур ва уларни бажармаса нима бўлади? Муҳим 5 жиҳат
«Квартплата» миқдори қандай белгиланади? Бу тўлов эвазига коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот айнан қандай ишларни бажариши шарт? Агар бажармаса, нима бўлади? Hudud24.uz ушбу мақолада шу сингари саволларга жавоб беради.
«Пиёдага қарши машина». Тезликни оширганлик учун жавобгарлик автоҳалокатларни қай даражада олдини ололмоқда – таҳлил
Тезликни оширганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Бошқа давлатларда қандай? Ушбу жавобгарлик автоҳалокатларнинг қай даражада олдини ололмоқда? Тизимни яхшилаш учун нималар қилиш керак? Hudud24.uz ушбу мақолада шу хусусида сўз юритади.
Шахсга тиббий муолажа қўллашнинг асосий шарти унинг розилиги: соғлиқни сақлашга оид 5 муҳим қоида
Тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлар беморга ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари керак. Фуқаролар соғлиқни сақлаш борасида яна қандай ҳуқуқларга эга.
Абитуриент қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга? Нималарга шахсан жавобгар?
Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога белгиланган вақтда келишга мажбур.
Ҳафта бошида ҳарорат 43 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет 22-24 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 41 даражагача исийди
20-21 июль кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.
Янги ҳафтада Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзгидромет 15-17 июль кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Эртага Ўзбекистон бўйлаб чанг-тўзон кузатилади
14 июль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.