currencies image

12 966,38 UZS

19,18

usd

currencies image

14 213,75 UZS

8,75

eur

currencies image

150,23 UZS

3,15

ru



АсосийЯнгиликларХалқаро экспертлар Судьялар олий кенгаши ва судьялар олий мактаби ҳақида фикр билдирди

Халқаро экспертлар Судьялар олий кенгаши ва судьялар олий мактаби ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон

calendar

30.06.2021

eye

529

Халқаро экспертлар Судьялар олий кенгаши ва судьялар олий мактаби ҳақида фикр билдирди

Диего Гарсия САЯН, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачи: — Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ўз лавозимига киришган кунлардан бошлаб мустақил, холис ва ҳаққоний суд ҳокимиятини яратишга интилди. Бунга Судьялар олий кенгаши ҳамда унинг ҳузурида судьяларни замон талабларига жавоб берадиган, етук мутахассислар қилиб тайёрлаш мақсадида ташкил этилган Судьялар олий мактаби амалий мисол бўла олади. Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу илмий таълим муассасаси судьялар янги авлодининг вужудга келишида, уларнинг бошқа давлат органлари томонидан бўладиган аралашувларни бартараф эта олишида, билим, салоҳият ва кучга эга бўлишларида ҳамда суд тизимининг мустақил ва эркинлигини таъминлашларида муҳим вазифани бажармоқда. Олий мактаб ўқув дастури тингловчиларнинг юридик билимларини янада тўлдириш борасида судья лавозими учун керакли ва муҳим бўлган кўникмаларни ривожлантиришга ҳам қаратилган экан. Ўқув дастурига кирган суднинг ахлоқий курси, муомала кўникмаларини ривожлантириш, юзага келган низоларни бартараф этиш ҳамда бошқарув кўникмаларини мен маъқуллайман.  Гарри ЛЕДБЕТТЕР, USAIDнинг Ҳуқуқий Ислоҳотлар Дастури директори: — Амалдаги ва бўлажак судьялар учун алоҳида ўқув ташкилоти бўлиши халқаро стандартларга мос самарали амалиётдир. Судьялар олий мактабининг ташкил этилиши судьяларнинг таълим олиш жараёнида ташқи таъсирларни чеклаш орқали суд ҳокимиятининг мустақиллигини оширади ва мамлакатда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари йўлида муҳим қадам ҳисобланади. Биз Судьялар оччлий мактаби билан Судьялар клубини тузиш, судьялар этикаси бўйича тренинглар ўтказиш ва янги ўқув курсларини яратиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилмоқдамиз. Дастуримиз судьяларга ахлоқий масалалар юзасидан маслаҳат олишига имкон берадиган биринчи ва ягона механизм бўлган Судьялар клубини яратишни қўллаб-қувватлади. Бу уларга иш жараёнларида вужудга келиши мумкин бўлган мураккаб масалаларни яхшироқ ҳал қилишга имкон беради. Клуб мавжуд моддий ва процессуал қонунларнинг қўлланилиши бўйича маслаҳат хулосаларини чиқаради, шунингдек, судьяларнинг талабига биноан ахлоқий меъёрларни муайян шароитларда қўллаш бўйича тушунтиришлар беради.  Матильда ДИМОВСКА, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий Вакили: — Ҳар бир суд тизимининг ажралмас қисми ва муҳим мезонларидан бири бу судьялар ва суд ходимларини мустақил ўқитиш тизимини шакллантиришдир. Суд мустақиллиги – бу адолатни ва холис одил судловни таъминлашнинг ҳамда жамиятнинг судларга ишончининг асоси ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида Судьялар олий мактаби фаолиятининг принциплари яхши йўлга қўйилди. Мактабнинг меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, магистрларни танлов асосида олиш механизми йўлга қўйилган, янги ўқув курслари ва модуллар жорий қилинган. Шунингдек, мактаб битирувчилари орасида гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ишлар ҳам олиб борилмоқда.  Шарлотт АДРИАН, Элчи, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари: — Биз ҳақиқатан ҳам судьяларни тайёрлаш бўйича янги институтни, Судьялар олий мактабини кўриб турибмиз. Бу ушбу демократлаштириш босқичидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири ҳисобланади. Мукаммал суд тизими шахс, жамият ва иқтисодий ривожланиш учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Аминмизки, Судьялар олий мактаби томонидан тайёрланаётган бўлажак судьялар билимли ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлашга хизмат қилишади.   Янгийўл шаҳар суди раиси Қаҳрамон ИСАРОВ тайёрлади.

Улашиш:

Бошқалар

14-март 2025, 11:38
1 602

Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт

Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.


17-март 2025, 13:00
1 459

Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари

БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.


21-март 2025, 06:23
1 235

Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб

Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.


19-март 2025, 06:30
1 193

15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади

Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.

Мавзуга доир янгиликлар: