Ўзбекистон
23.04.2021
571
“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг иккинчи куни доирасида “Рақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислигини таъминлаш” мавзусида суд корпусининг миллий ва хорижий вакиллари иштирокида мунозара сессияси бўлиб ўтди. Яқин келажакда судлар фаолиятига замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилган мазкур тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбораси Махмудова Робахон Анваровна бошқармоқда. Сессияда Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича БМТ махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян, ЮНЕСКОнинг сўз эркинлиги ва журналистларнинг хавфсизлиги бўлими раҳбари Гильерме Канела де Соуза Годой, АҚШ округ суди бош судьяси Джон Р.Тунҳейм, Британиялик судья ва адвокат Сэр Стефен Ирвин, Словения Олий суди раиси Дамиан Флорянчич, Жаҳон банки гуруҳининг давлат сектори ва институционал ривожланиш бўйича мутахассиси Клара Лахуд Маганилар иштирок этди. Тадбирда дастлаб сўз олган Диего Гарсия-Саян Covid-19 коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган чекловлар даврида судлар иш жараёнига технологияларни жорий этиш орқали қонун устуворлиги ва одил судловга эришишнинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Қобилжон Комилов эса мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи, хусусан, яқин йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва келажакдаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбирда АҚШ округ суди бош судьяси Джон Р. Тунҳейм ҳамда Британиялик судья ва адвокат Сэр Стефен Ирвинларнинг суд ҳокимиятини рақамлаштириш бўйича АҚШ ва Буюк Британияда амалга оширилган ва олиб борилаётган ишлар хусусидаги, ЮНЕСКОнинг сўз эркинлиги ва журналистларнинг хавфсизлиги бўлими раҳбари Гильерме Канела де Соуза Годой ҳамда Жаҳон банки гуруҳининг давлат сектори ва институционал ривожланиш бўйича мутахассиси Клара Лахуд Маганилар замонавий даврда судлар ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги муносабатлар, Словения Олий суди раиси Дамиан Флорянчичнинг ҳокимият тармоқлари ўртасидаги мувозанатни ва ўзаро ҳурматни сақлаш орқали қонун устуворлигини барпо этиш муаммоси ҳақидаги маърузалари иштирокчиларда катта таассурот қолдириши кутилмоқда. Сессияда ҳуқуқ соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва улардан нималарни ўрганиш мумкинлигига алоҳида урғу берилди. Айниқса, хорижлик спикерлар Уильям Томисон, Алехандро Понсе ҳамда сиёсий иқтисодга оид изланишлари билан дунёга машҳур бўлган АҚШ миллий фанлар академияси аъзоси, энг нуфузли ўқув юртларидан бири Массачусетс технология институти профессори Дарон Ажемоглуларнинг иштироки ва қимматли фикрлари барчага манзур бўлди. Сиёсатни ва ислоҳотларни амалга ошириш ижро интизомига боғлиқлиги хорижлик мутахассислар томонидан ҳам таъкидланди. Сессия якунида хорижий ва миллий экспертлар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди. Кечгача давом этган мунозара сессияси ҳаммада катта қизиқиш уйғотди. Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари
БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
Тошкент шаҳар судининг икки судьяси лавозимидан озод этилди
Бири одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузган.
Замонавий дунёнинг энг одил судьяси — Фрэнк Каприо машҳурлигига сабаб нима?
Иши судга тушганнинг аксари негадир прокурор ёки судяни ёмон кўради. Гарчи иккиси ҳам ҳақиқат тарафдори бўлса-да, стереотиплар шаклланиб бўлган. Лекин америкалик судья Фрэнк Каприони биров ёмонотлиқ қилолмайди. Аксинча, уни “замонавий дунёнинг энг одил судяси” дейишади. Унга бундай юксак баҳо беришларига сабаб нима?
“Dok-1 Мaks” жиноят иши: жабрланувчилардан бири 10 млрд сўм товон пули талаб қилди
10 ноябрь куни давом этган “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлисида жабрланувчилар судланувчиларга энг оғир жазо берилишини сўраб, моддий ва маънавий зарар ундирилишини талаб қилган.
“DOK-1 MAKS” жиноят иши: эксперт эксгумация қилиш бефойда эканини айтди
Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар судида “Dok-1 Maks” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.