Ўзбекистон
18.04.2021
1 106

— Меҳнат кодексининг 68-моддасига мувофиқ, давлат: ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан, ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек, кўп болали оилаларнинг ота-оналарига; ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчиларига; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга; ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга; жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга; одам савдосидан жабрланганларга қўшимча кафолатларни таъминлайди. Қўшимча кафолатлар қуйидагиларни орқали таъминланади: қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш; махсус ўқув дастурларини ташкил этиш; корхоналарга мазкур тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаш; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш. Шунингдек, ногиронлар меҳнатидан фойдаланиш мақсадида улар учун қўшимча иш жойлари ташкил этувчи корхоналарга бериладиган имтиёзлар жамоа келишувларида белгиланади. Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт. Саволга «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими Лобар Розимова жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Номусга тегиш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдиришга қандай жавобгарлик бор?
Журналистларга қандай имтиёзлар берилди?
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш мумкинми?
Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда