Ўзбекистон
15.06.2023
1 353

Хоразмда фуқародан кўчада тинч юриши учун 10 минг АҚШ доллари талаб қилган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, Хоразмда яшовчи фуқародан 2022 йил декабрь ойидан 2023 йиил февраль ойигача 2 нафар шахс кўчада тинч юриши учун 58 миллион сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб олган. 6-8 июнь кунлари улар яна қўнғироқ қилиб, 10.000 АҚШ доллари топиб келишини, акс ҳолда унга тегишли транспорт воситасини тортиб олиб қўйиш билан қўрқитган. 9 июнь куни бу ҳақда фуқаро ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Бу шахслар Гурлан тумани Мустақиллик кўчасидаги кафеда учрашиб, талаб қилинган 10.000 АҚШ долларини олаётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 165-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахслар қамоққа олинган.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразмга боради
Ташриф давомида Президент иқтисодиёт тармоқлар, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишади, янги объект ва лойиҳаларни ишга туширади.
Хоразм–Тошкент–Бухоро. Талабалар учун бир нечта йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди
Автобуслар чипталарини автовокзал, автошох бекатидаги чиптахона ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.
Хоразмда ўқитувчиларни мактабни тозалашга жалб қилган директорга чора кўрилди
Давлат меҳнат назорати инспекцияси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан ўрганиш олиб борди.
Тошкент вилоятида қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Тармоқларда тарқалаётган видеотасвирда Ғазалкент шаҳрида ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Олмазор туманида содир этилган қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш жараёни акс этган.