currencies image

12 937,16 UZS

23,97

usd

currencies image

13 937,20 UZS

28,40

eur

currencies image

154,55 UZS

0,38

ru



АсосийЯнгиликларЯкка тартибдаги меҳнат низолари бўйича чиқарилган қандай турдаги қарорлар дарҳол ижро этилиши лозим?

Якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича чиқарилган қандай турдаги қарорлар дарҳол ижро этилиши лозим?

#NoComment

calendar

27.03.2025

eye

176

Якка тартибдаги меҳнат низолари бўйича чиқарилган қандай турдаги қарорлар дарҳол ижро этилиши лозим?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 569-моддасига асосан, ушбу қарорлар дарҳол ижро этилиши лозим:

◾️ Ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарори;

◾️ Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги суд қарори;

◾️ Ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш ҳақидаги ёхуд ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилган ходимга аввалги ишини бериш тўғрисидаги якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органнинг қарори.

Иш берувчи томонидан бундай қарорнинг ижроси кечиктирилган тақдирда, қарорни қабул қилган меҳнат низосини кўриб чиқувчи орган, ходимнинг мурожаатига кўра, ажримнинг ёки қарорнинг ижроси кечиктирилган бутун вақт учун ходимга ўртача иш ҳақини ёки иш ҳақидаги фарқни тўлиқ миқдорда тўлаш тўғрисида тегишинча ажрим ёки қарор чиқаради.

Иш берувчи меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарорини ўз вақтида ижро этмаган тақдирда, ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ёки ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилган ходим ўзига иш берувчи томонидан комиссия қарорининг ижроси кечиктирилиши сабаб бўлган мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақи ёки иш ҳақидаги фарқ тўланишини талаб қилиб, судга мурожаат этишга ҳақли.

Меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органнинг ходимга иш ҳақини тўлаш, лекин уч ойдан кўп бўлмаган муддат учун тўлаш тўғрисидаги қарори ҳам дарҳол ижро этилиши лозим.

Суд ҳужжатлари якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқувчи талабларга кўра бекор қилинган тақдирда, агар бекор қилинган суд ҳужжати даъвогар хабар қилган ёлғон маълумотларга ёки унинг томонидан тақдим этилган қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса, суд ҳужжатининг қайтарма ижро этилишига йўл қўйилади.

Худойберди Раҳимов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: