Life Style
07.01.2024
1 045

Токио хорижий тиллар университети кичик илмий ходими Хидака Шинсуке “New Express + Uzbek language” номли ўқув қўлланма яратди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Қўлланма 160 саҳифадан иборат бўлиб, лотин ёзувида ёзилган. Китоб ўзбек тилини бошловчиларга грамматика асосларини ўзлаштириши учун 20 та бошланғич даражадаги дарсларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, ўқувчиларга оғзаки сўзлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида китобнинг овозли шакллари ҳам тайёрланган.
Хидака Шинсукенинг таъкидлашича, ўқувчилар дарсликни тугатгандан сўнг, бемалол Ўзбекистонда таржимонсиз саёҳат қилишлари ва бизнес ташрифларини амалга оширишлари мумкин.
Китоб 29 январдан бошлаб сотувга чиқарилади.
Маълумот учун, Хидака Шинсуке 2007 йилдан буён ўзбек тилини ўрганиб келмоқда. 2014–2016-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий изланишлар олиб борган ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва “Ўзбекистон-Япония” марказида япон тилидан дарс берган.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Япония мега зилзила хавфидан огоҳлантирмоқда
Мегазилзила Рихтер шкаласи бўйича 9,0 дан юқори магнитуда билан тавсифланади.
Ўзбекистонликлар Японияга IT ва электротехника соҳаларида ишга жалб қилинади
Бу бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Венгриядаги Шарқшунослик институтида ўзбек тили ўқитилиши мумкин
Венгрия томони буни ташкил этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Япониядаги кучли зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ
Ўзбекистон элчихонаси январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган зилзиладан ўзбекистонликлар қурбон бўлмагани ва жароҳатланмагани ҳақида хабар қилди.