Таълим
23.03.2024
1 780

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Будапештдаги Этвош Лоранд университети қошидаги Шарқшунослик институти директори Бенедек Пери билан учрашди, дея хабар бермоқда «Дунё» агентлиги.
Суҳбат чоғида институт директори Ўзбекистон маданий меросини тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон томони билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан юқори қизиқиш билдирган.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик университети билан яқин ҳамкорлик қилиш тажрибаси муваффақиятли бўлгани таъкидлаган.
Венгрия томони мамлакатда катта қизиқиш уйғотаётган ўзбек тилини ўқитишни ўзи раҳбарлик қилаётган Шарқшунослик институтида ташкил этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.
Ўзбекистон ва Венгрия табиий офатларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
Венгрия вакили Ўзбекистон томони билан фавқулодда вазиятларни бошқариш ва табиий офатлар оқибатларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирган.
Ўзбекистон Венгрия билан янги узум навларини етиштиришда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия узумчилик институти раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Японияда ўзбек тилини ўргатиш бўйича янги ўқув қўлланма нашр этилди
Ўқувчилар дарсликни тугатгандан сўнг, бемалол Ўзбекистонда таржимонсиз саёҳат қилишлари ва бизнес ташрифларини амалга оширишлари мумкин.
Алифбони такомиллаштириш, тил соҳасидаги ҳуқуқларни таъминлаш, Ўзбек тилининг халқаро нуфузини кўтариш – Президент байрам табригида қандай масалаларга эътибор қаратди?
Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон ҳалқига табрик йўллади.