Ўзбекистон
11.08.2025
44
Мазкур Низом “Яшил белги” маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тартибини белгилайди.
2026 йил январидан бошлаб “яшил” сертификатнинг мавжудлиги компанияларга давлат харидларида иштирок этишда афзалликлар беради.
“Яшил белги” нима у қайси маҳсулотлар учун керак?
“Яшил белги” маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими — маҳсулот ва хизматларнинг бутун ҳаётий даврида уларни экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқлигини ихтиёрий сертификатлаштириш тизими ҳисобланади.
Ихтиёрий экологик сертификатлаш тартиби қандай?
1. Экологик маркировкалаш органига ариза топшириш;
2. Шартнома тузиш ва ариза берувчи томонидан сертификатлаш нархини тўлаш;
3. Экспертлар гуруҳи томонидан стандартлар талабларига мувофиқликни текшириш;
4. Экспертлар гуруҳи томонидан хулоса тузиш;
5. Экологик маркировкалаш органи раҳбари томонидан сертификат бериш ёки беришдан бош тортиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
6. “Яшил белги” сертификатини рўйхатга олиш ва бериш, у ҳақида маълумотларни реестрга киритиш.
Сертификатлашга ариза 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Агар у нотўғри расмийлаштирилган бўлса, ариза берувчи хабардор қилинади ва камчиликларни бартараф этгандан кейин уни қайта топшириши мумкин бўлади.
Сертификатлашни ўтказиш муддати – 3 ойдан ортиқ эмас.
Агар сертификатлаш жараёнида номувофиқликлар аниқланса:
аҳамиятсизлари – ариза бергувчига уларни бартараф этиш учун 30 календарь кундан ошмайдиган муддат берилади;
муҳимлари – сертификат беришдан бош тортилади, бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига маълум қилинади.
Ижобий хулоса чиқарилгандан кейин сертификат ўша куни расмийлаштирилади ва 3 йил амал қилади. Сертификат муддатини узайтириш учун аризани унинг амал қилиш муддати тугашидан 60 календарь кун олдин топшириш керак.
Экспертлар гуруҳи томонидан сертификатлаштириш жараёнида қуйидагилар аниқланганида жиддий номувофиқликлар деб ҳисобланади:
- сертификатлаштириш учун тақдим этилган маҳсулотни экологик маркировкалаш стандарти талабларининг қасддан бажарилмаслиги;
- маҳсулот қадоғи, ёрлиғи ва рекламасида маҳсулотни бузиб кўрсатувчи маълумотнинг мавжудлиги;
- маҳсулот лаборатория синовларининг салбий натижалари;
- хизматлар сертификатлаштирилаётганда экологик маркировкалаш стандарти талабларининг қасддан бажарилмаслиги.
Экспертлар гуруҳи томонидан расмийлаштириладиган хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
сертификатлаштирилаётган маҳсулот ёки хизматнинг қисқача тавсифи;
тўлдирилган чеклист;
экологик маркировкалаш стандарти талабларига жиддий ва жиддий бўлмаган номувофиқликлар рўйхати;
сертификатни бериш мумкинлиги ёки сертификат беришни рад этиш ва қўшимча ўрганиш бўйича тавсия.
“Яшил белги” сертификатига ўзгартиришлар киритиш, тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш.
Амалдаги сертификатга ўзгартиришлар киритиш қуйидаги ҳолларда мумкин бўлади:
- маҳсулот номи, ариза берувчи ёки ишлаб чиқарувчининг ўзгариши;
- техник шартларни ўзгартириш;
- ишлаб чиқаришни кўчириш. Бу ҳолда қайта сертификатлаш амалга оширилади.
Агар ишлаб чиқариш тўхтатилган бўлса, сертификатнинг амал қилиши бекор қилинади (тўлиқ ёки қисман).
Экологик белгилаш белгиси.
Экологик тамғалаш белгисидан фойдаланишга фақат сертификат мавжуд бўлганда рухсат этилади. Белгилаш қуйидагича амалга оширилади:
- маҳсулотга, қадоққа, ёрлиқларга қўйилади;
- ҳужжатларда, реклама, хизмат кўрсатиш жойларида фойдаланилади.
Унинг ўлчами – 10 ммдан кам бўлмаслиги ва логотипнинг ярмидан кам бўлмаслиги керак. Белгилашдан фойдаланиш фақат сертификат амал қилиш муддати давомида рухсат этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.