currencies image

12 913,19 UZS

4,00

usd

currencies image

13 908,80 UZS

26,67

eur

currencies image

154,17 UZS

0,87

ru



АсосийЯнгиликларИчимлик суви таъминоти хизматларини кўрсатиш чегаралари қандай белгиланади?

Ичимлик суви таъминоти хизматларини кўрсатиш чегаралари қандай белгиланади?

Ҳуқуқ

calendar

28.03.2025

eye

174

Ичимлик суви таъминоти хизматларини кўрсатиш чегаралари қандай белгиланади?

Истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари учун ичимлик сувини етказиб берилиши ва уларнинг сифати учун бир қанча талаблар қонунчилик билан белгиланган. Биринчи навбатда ичимлик сувини тайёрлаш сув объектидаги сувнинг сифати мухим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 22.07.2022 йилдаги ЎРҚ-784-сон қонунига мувофиқ, ер усти сув объектларидан олинадиган ичимлик сувини тайёрлашнинг технологик босқичлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

◾️ сув лойқалигини тиндиришни;

◾️ сувни сизотлашни ҳамда зарарсизлантиришни;

◾️санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, давлат стандартлари талабларига мувофиқ ичимлик сувини тайёрлашни (ишлаб чиқаришни).

Ер ости сув объектларидан олинадиган ичимлик сувини тайёрлашнинг технологик босқичлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

◾️ сувни тортиб чиқаришни;

◾️ сувни зарарсизлантиришни;

◾️санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, давлат стандартлари талабларига мувофиқ ичимлик сувини тайёрлашни (ишлаб чиқаришни).

Ичимлик суви тегишли сифат даражасига эга бўлгандан сўнг истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари учун ичимлик суви таъминоти тармоқлари ёки транспортда етказиб берилиши мумкин. Ичимлик суви таъминоти тизимлари масофадан маълумот узатувчи замонавий ҳисобга олиш асбоблари ва манометрлар билан жиҳозланади ҳамда ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан диспетчерлик хизматлари орқали бошқарилади. Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари авариялар ва носозликларнинг олдини олиш мақсадида ичимлик суви таъминоти тармоқлари, иншоотлари ва ускуналарини мунтазам равишда техник текширувдан ўтказади.

Ушбу қонунга кўра, ичимлик суви таъминоти хизматларини кўрсатиш чегаралари суви таъминоти ташкилоти ичимлик суви таъминоти тармоғининг истеъмолчига тегишли ҳудудга кирган қисмига (кўп қаватли уйларнинг кирувчи қисмига) қадар жавобгар бўлади ва мазкур чегарага қадар хизматлар кўрсатиши белгтлаб ўтилган. Кўп квартирали уйни бошқариш органи ичимлик суви таъминоти тармоғининг кўп квартирали уйларга кирган қисмидан то истеъмолчига тегишли ҳудудга қадар жавобгар бўлади ва унга хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

Шуни инобатга олиш лозим, истеъмолчилар ўзига тегишли ҳудуддаги ичимлик суви таъминоти тармоғи учун жавобгар бўлади.

Бехрўз Жўраев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

Улашиш: