Ўзбекистон
05.07.2023
1 735

Тошкент вилоятида ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Қизнинг онаси Nemolchi.Uz таҳририятига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Жиноят май ойининг охирида содир бўлгани айтилмоқда. 13 ёшли қиз дугонаси билан кўчада кетаётганда қўшниси уларга машинага ўтириб, сайр қилишни таклиф қилади. Қиз қўшнисини яхши танигани учун ҳеч қандай ёмон хаёлга бормайди, дейилади тарқатилаётган хабарда. Унда айтилишича, ўсмир қизларни ижарага олинган "дача"га олиб кетишади, қўшни эркак қизни зўрлайди. Қизларни яна маҳаллага олиб келиб ташлаб кетишади. Қизнинг қариндошлари ундаги ўзгаришлардан шубҳаланиб юришади, у ҳаммадан ўзини узоқ тута бошлайди. Бир ҳафтадан кейин жабрланувчининг онаси воқеани билиб олади ва дарҳол ички ишлар органларига ариза ёзади. Таъкидланишича, экпертиза бир ҳафта ўтгач тайинланади, текширув натижалари кўп вақт ошкор қилинмайди. Қизнинг онасининг сўзларига кўра, гумонланувчи Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ ходими. Қизларни олиб кетаётганини кўрган гувоҳлар, шунингдек, "дача" эгаси ҳам кўрсатма бергани айтилади. Она ўз мурожаатида гумонланувчи ва унинг яқинлари уларга таҳдид қилгани, дўқ-пўписалар ҳатто ички ишлар ва прокуратура ходимлари олдида ҳам кўп марта такрорлангани, таҳдидлар факти ҳақида ҳам ариза ёзгани, ҳозирча ушбу ариза бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаганини ёзади. Айтилишича, иш прокуратура назоратига олиниб, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) билан иш очилган. Эркак ҳибсга олинган ва эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, дейилади хабарда.⠀
Улашиш:
Бошқалар
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Табиатни асрашда Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига ваколат берилади
Сув объектларига оқова сувларни оқизиш, ер усти сувларини, атмосфера ҳавосини ҳамда атроф-муҳитни чиқиндилар билан ифлослантириш ҳолатларини келтириб чиқарувчи объект ёки субъектларга нисбатан тезкор чоралар кўрилади.
Реклама баннерларини шахсий диний қарашлари орқали танқид қилиб ахборот тарқатган фуқаро жаримага тортилди
Таъкидланишича, “Ш.А.” турли диний мавзудаги материалларни амалдаги қонунчиликка зид равишда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали тарқатиб келган.